Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украинадаги ҳокимият қонуний бўлиши шарт - Путин

Россия президентининг таъкидлашича, сайлов ўтказмасдан бунинг иложи йўқ.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 дек – Sputnik. Украинада ҳокимият охир-оқибат қонуний бўлиши шарт, бу фақат сайловлар натижасида бўлиши мумкин. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.

“Қўшиламан, Украинадаги ҳокимият охир-оқибат қонуний бўлиши шарт, сайлов ўтказмасдан бунинг иложи йўқ”, - деди Россия раҳбари тўғридан-тўғри мулоқот чоғида.

Путин Россия ҳудудида овоз бериш ҳуқуқига эга 5 млн нафардан 10 млн нафаргача Украина фуқаролари яшашига эътибор қаратди. Путиннинг таъкидлашича, Россия Украинада сайлов ташкилотчиларидан бу одамлар ҳам ўзининг овоз бериш ҳуқуқидан Россияда ҳудудида фойдаланишни талаб қилишга ҳақли.
Россия Украинада сайловларда хавфсизликн таъминлашни ўйлаб кўришга тайёр, жумладан, мамлакат ичкарисига зарба бермасликка.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Путин: тинчлик масаласи музокараларида “копток” Украина ва унинг ҳомийлари томонда