Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Путин: тинчлик масаласи музокараларида “копток” Украина ва унинг ҳомийлари томонда

Россия президенти Владимир Путин тўғридан-тўғри мулоқот чоғида Украинадаги уруш сабаблари ҳақида баёнот бериб, можаро 2014 йилдаги воқеалардан кейин бошланганини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 дек – Sputnik. Украинадаги урушни Россия бошламаган. Уруш 2014 йилда Украинада конституцияга зид сиёсий қуролли тўнтаришдан кейин ҳамда кейинги Украина раҳбарияти ўзининг жануби-шарқидаги фуқароларига қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлаганидан сўнг юзага келган. Бу ҳақда Россия раҳбари Владимир Путин тўғридан-тўғри мулоқот чоғида маълум қилди.

"Минск келишувларига амал қилинмади, улар бажарилмади. Киев режими томонидан Украинанинг жануби-шарқидаги фуқароларига қарши бошланган урушни тугатиш учун эса биз қуролли кучларимизни ишлатишга мажбур бўлдик", — деди Путин.

Россия президентининг сўзларига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп можарони тўхтатиш учун чин кўнгилдан ҳаракат қилмоқда.

"Анкориждаги учрашувда биз унинг талабларига деярли рози бўлганмиз. Шу боис биз ниманидир рад этаяпмиз, деб айтиш нотўғри ва ҳеч қандай асосга эга эмас. Ундан аввал Москвада бўлиб ўтган учрашувда таклифлар билдирилган ва биздан айрим ён беришлар сўралган. Анкорижда эса мен бу қарорлар биз учун осон эмаслигини айтдим, аммо шу билан бирга, биз ушбу компромиссларга рози эканлигимизни ҳам билдирганман. Шу нуқтаи назардан, биз ниманидир рад қиляпмиз, деган иддаолар асоссиз", — деди Россия раҳбари.

Таъкидланишича, бу масалада “копток” тўлиқ Ғарб томонида, биринчи навбатда Украина раҳбарияти ва уларнинг ҳомийлари томонида.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Трамп Зеленскийдан ҳафсаласи пир бўлганини маълум қилди