“Бу талончилик”: Путин ЕИнинг Россия активларини мусодара қилишга уринишлари ҳақида

Россия раҳбари бу хатти-ҳаракат оғир оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 дек – Sputnik. Европа Иттифоқининг Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилишга уринишлари талончилик, бироқ улар бунинг уддасидан чиқа олмаяпти, чунки бу жиддий оқибатларга олиб келади. Бу ҳақда Россия раҳбари Владимир Путин тўғридан-тўғри мулоқот чоғида маълум қилди.
"Ўғрилик деган сўз бу ҳолатга тўғри келмайди. Негаки, ўғрилик мол-мулкни яширинча ўғирлашни англатади. Бу эса талончилик. Нега бу талончиликни амалга ошириб бўлмаяпти? Чунки талончилар учун оқибатлар оғир бўлиши мумкин”, - деди Россия раҳбари.
Путиннинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқининг Россия активлари билан Украинага “репарацион кредит” беришга интилиши ҳар бир Европа мамлакатлари учун оқибатларни келтириб чиқаради.
Бу ҳар бир мамлакатнинг бюджет қарзини оширади. Францияда давлат қарзи 120 фоизни ташкил этади.
Россия раҳбари активлар мусодара қилинган тақдирда ЕИ учун бундан ҳам оғирроқ оқибатлар бўлишини таъкидлади. Шу ҳаракатлар нафақат евроҳудуд имиджига зарба, балки унга бўлган ишончнинг йўқолишига олиб келади.
Путин Россия иқтисодиёти ўсишини баҳолади