ЎзМУ ҳузурида Назарий физика институти ташкил этилади

Институтнинг асосий вазифалариларидан бири назарий физиканинг квант майдон назарияси, субатом физика, квант тармоқлар ҳамда динамик тизимлар йўналишларида илмий анжуманлар ташкил этишдир.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Назарий физика институтини ташкил этилади. Ҳукумат тегишли қарорни қабул қилди.
Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгиланди, жумладан:
назарий физиканинг квант майдон назарияси, субатом физикаси, ночизиқли физика, гравитацион майдон назарияси, квант тармоқлар ва динамик тизимларнинг муаммолари бўйича илмий анжуманлар ташкил этиш;
олий таълим ташкилотларида иқтидорли талабалар ва магистрантларни илмий фаолиятга жалб этиш орқали юқори салоҳиятли ёш назариётчи физикларни тайёрлашда олий таълим ташкилотларига кўмаклашиш;
физика соҳасида ривожланган мамлакатларда олиб борилаётган тадқиқотларнинг устувор йўналишлари ва истиқболлари тўғрисида таҳлилий маълумотлар тайёрлаш.
Институтга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
бошқа илмий ташкилотлар, жамғармалар, ўқув муассасалари, шу жумладан, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан биргаликда илмий тадқиқотлар ўтказиш учун шартномалар тузиш;
илмий тадқиқотлар соҳасида зарур ахборотларни, статистик, таҳлилий ва бошқа маълумотларни давлат органлари ва ташкилотларидан сўраш ва бепул олиш.
Ўзбекистонда радиофармацевтика: қандай ва ким учун ишлаб чиқарилади