https://sputniknews.uz/20251218/uzbekistan-radiofarmatsevtika-ishlab-chiqarilish-54284427.html
Ўзбекистонда радиофармацевтика: қандай ва ким учун ишлаб чиқарилади
Ўзбекистонда радиофармацевтика: қандай ва ким учун ишлаб чиқарилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган радиофармацевтик препаратлар онкологик, кардиологик ва эндокрин касалликларни аниқлаш ва даволашда қўлланилиб, Европа, АҚШ ва Осиё мамлакатларига экспорт қилинмоқда.
2025-12-18T18:57+0500
2025-12-18T18:57+0500
2025-12-18T18:57+0500
ўзбекистон
ўзбекистон фанлар академияси
ядро физикаси
дори
мдҳ
видео
мултимедиа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/12/54284510_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_0f52bd9744dba48cd7759db939d4b24a.jpg
ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган радиофармацевтик препаратлар бугунги кунда нафақат мамлакат ичида, балки МДҲ давлатларидан то Европа, АҚШ ва Яқин Шарққача бўлган ҳудудларда ҳам ишлатилмоқда. Улар онкологик, кардиологик ва эндокрин касалликларни аниқлаш ҳамда даволашда фойдаланилади. Радиоактив хомашё Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти негизида 1976 йилда ташкил этилган “Радиопрепарат” корхонасидаги ядро реакторида олинади. У ердан материал қўрғошин контейнерларда ишлаб чиқариш жойига етказилади, бу ерда хомашё қатъий назоратдан ва бир неча босқичли текширувдан ўтади.Логистикага алоҳида эътибор қаратилади. Маркетинг бўлими бошлиғи Акмал Шукуровнинг айтишича, корхона мутахассислари Россияда махсус тайёргарликдан ўтиб, сертификат олади. Бу эса хавфли юкларни барча халқаро талабларга мувофиқ ҳаво транспортида ташиш имконини беради.Бугунги кунда Ўзбекистондан радиопрепаратлар Қозоғистон, Россия, БАА, Саудия Арабистони, Германия, АҚШ ва Хитойга экспорт қилинмоқда. Фақатгина 2025 йилнинг ўзида корхона 30 тага яқин экспорт шартномасини имзолаган.Радиопрепаратлар қандай ишлаб чиқарилиши ва улар билан ишлайдиган лабораториялар қандай кўриниши ҳақида Sputnik Ўзбекистон видеосида томоша қилинг
https://sputniknews.uz/20251217/rosatom-uzbekistan-yadro-yoqilgi-etkazish-54235461.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Элина Бeкназарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34373478_53:49:246:242_100x100_80_0_0_4661e2aa843f1829b45af36de3f2b1ba.png
Элина Бeкназарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34373478_53:49:246:242_100x100_80_0_0_4661e2aa843f1829b45af36de3f2b1ba.png
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/12/54284510_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_2eea9dce5d46dfed22100655aa42d7a2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Элина Бeкназарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34373478_53:49:246:242_100x100_80_0_0_4661e2aa843f1829b45af36de3f2b1ba.png
ўзбекистон, радиофармацевтика, радиопрепаратлар, ядро физикаси, радиопрепарат корхонаси, ядро физикаси институти, радиоизотоплар, лютеций хлорид, онкология, кардиология, эндокринология, радиофармпрепаратлар экспорти, европа, ақш, хитой, россия, қозоғистон, баа, саудия арабистони
ўзбекистон, радиофармацевтика, радиопрепаратлар, ядро физикаси, радиопрепарат корхонаси, ядро физикаси институти, радиоизотоплар, лютеций хлорид, онкология, кардиология, эндокринология, радиофармпрепаратлар экспорти, европа, ақш, хитой, россия, қозоғистон, баа, саудия арабистони
Ўзбекистонда радиофармацевтика: қандай ва ким учун ишлаб чиқарилади
Эксклюзив
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган радиофармацевтик препаратлар онкологик, кардиологик, эндокрин касалликларни аниқлаш ва даволашда қўлланилиб, Европа, АҚШ, Осиё мамлакатларига экспорт қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган радиофармацевтик препаратлар бугунги кунда нафақат мамлакат ичида, балки МДҲ давлатларидан то Европа, АҚШ ва Яқин Шарққача бўлган ҳудудларда ҳам ишлатилмоқда. Улар онкологик, кардиологик ва эндокрин касалликларни аниқлаш ҳамда даволашда фойдаланилади.
Радиоактив хомашё Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти негизида 1976 йилда ташкил этилган “Радиопрепарат” корхонасидаги ядро реакторида олинади. У ердан материал қўрғошин контейнерларда ишлаб чиқариш жойига етказилади, бу ерда хомашё қатъий назоратдан ва бир неча босқичли текширувдан ўтади.
“Россияга экспортга асосан радиофармацевтик модда - лютеций хлоридни жўнатамиз. Бу простата бези саратонини даволаш учун радиофармпрепаратлар ишлаб чиқаришда ишлатиладиган асосий моддадир”, - дейди ишлаб чиқаришни назорат қилиш бўлими бошлиғи Зафар Усаров.
Логистикага алоҳида эътибор қаратилади. Маркетинг бўлими бошлиғи Акмал Шукуровнинг айтишича, корхона мутахассислари Россияда махсус тайёргарликдан ўтиб, сертификат олади. Бу эса хавфли юкларни барча халқаро талабларга мувофиқ ҳаво транспортида ташиш имконини беради.
“Юкнинг тез етказиб берилиши бир нечта беморнинг ўз вақтида даволанишини таъминлайди”, - деб таъкидлайди у.
Бугунги кунда Ўзбекистондан радиопрепаратлар Қозоғистон, Россия, БАА, Саудия Арабистони, Германия, АҚШ ва Хитойга экспорт қилинмоқда. Фақатгина 2025 йилнинг ўзида корхона 30 тага яқин экспорт шартномасини имзолаган.
“Асосий талаб - маҳсулот сифати. Баъзи радиоизотоплар бўйича биз жаҳон истеъмолининг 80% дан ортиғини етказиб берамиз”, - дея таъкидлайди Шукуров.
Радиопрепаратлар қандай ишлаб чиқарилиши ва улар билан ишлайдиган лабораториялар қандай кўриниши ҳақида
Sputnik Ўзбекистон видеосида томоша қилинг