Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина раҳбариятига алоқадор коррупция можароси армия жанговар руҳини туширди— Россия ТРХ

Ғарб дипломатик доиралар юқори раҳбарият, ҳатто Зеленский ҳам алоқадорлиги қайд этилган коррупцион можаро Украина жамоатчилик кайфияти ва фронтдаги вазиятга таъсири ортаётганини таъкидламоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik. Ғарб давлатларининг Киевдаги дипломатик ваколатхоналари Украина учун "Миндич – Зеленский иши"нинг салбий оқибатлари кучайиб бораётганини қайд этмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи разведка хизмати (ТРХ) матбуот бюроси хабар берди.
Маълум қилинишича, Украина аҳолиси узоқ давом этаётган қуролли можародан кескин толиққан. Кўплаб фуқаролар яқинларининг ўлими ёки жароҳатланишига дуч келгани сабабли уруш Ғарб томонидан ажратилган молиявий ёрдамни ўзлаштириш воситасига айланганини тобора кўпроқ англамоқда.
Шу шароитда, маълумотларга кўра, украиналикларнинг ярмидан ортиғи ўт очишни тўхтатиш учун Россия назорат ўрнатган ҳудудлар устидан суверенитетини тан олишга тайёр.

Бу кайфият фронтдаги жангчилар орасида ҳам акс этмоқда: Ғарб дипломатик доираларининг баҳолашича, сафарбар этилганлар орасида руҳий тушкунлик кучайган, хизматдан бўйин товлаш ҳолатлари эса кескин кўпайган.

Шунингдек, Ғарб дипломатлари Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирскийнинг обрўси ҳам пасайиб бораётганини таъкидламоқда. Айрим ҳарбийлар орасида, раҳбарият алмашиши фронтдаги вазиятга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин, деган фикрлар ҳам пайдо бўлган.
Ғарбда можаро якунланган тақдирда, "Миндич – Зеленский иши" Украина элиталари ўртасидаги ички ҳисоб-китобларни кескинлаштириши мумкинлиги ҳақидаги фикр мустаҳкамланмоқда. Бу жараёнда мамлакат раҳбарияти ва шахсан Зеленский ҳам жавобгарликка тортилиши эҳтимоли истисно этилмаяпти.
Коррупция иши ҳақида
Ноябрь ойида Украинада энергетика соҳасидаги йирик коррупция схемалари бўйича тергов бошланди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари "Энергоатом" ва унга алоқадор бир қатор шахслар фаолиятини текшириб, молиявий суиистеъмолларга доир материалларни ошкор қилди. Тергов доирасида бир нечта амалдор ва тадбиркорларга нисбатан айбловлар қўйилиб, айрим шахслар қидирувга берилди.
Бу жараён сиёсий оқибатларга ҳам олиб келди: энергетика соҳасидаги айрим раҳбарлар лавозимларидан озод этилди. Зеленский эса коррупция схемаларидан хабардор бўлмаганини маълум қилди ва кейинчалик президент маъмуриятида ҳам кадрлар бўйича қарорлар қабул қилинди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Telegraph: Украина армияси руҳияти Киевдаги коррупция фонида пасайди