https://sputniknews.uz/20251218/ukraine-armiya-jangovor-ruh-tushish-54284110.html
Украина раҳбариятига алоқадор коррупция можароси армия жанговар руҳини туширди— Россия ТРХ
Украина раҳбариятига алоқадор коррупция можароси армия жанговар руҳини туширди— Россия ТРХ
Sputnik Ўзбекистон
Ғарб дипломатик манбалари "Миндич – Зеленский иши" Украинада аҳоли кайфияти, фронтдаги ҳолат ва элиталар ўртасидаги муносабатларга салбий таъсир кўрсатаётганини маълум қилди.
2025-12-18T18:15+0500
2025-12-18T18:15+0500
2025-12-18T18:37+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
разведка хизмати
россия
дунё янгиликлари
дунёда
владимир зеленский
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/12/54281589_0:90:343:283_1920x0_80_0_0_2a950486bf2919cda8461e4c720fb799.jpg
ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik. Ғарб давлатларининг Киевдаги дипломатик ваколатхоналари Украина учун "Миндич – Зеленский иши"нинг салбий оқибатлари кучайиб бораётганини қайд этмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи разведка хизмати (ТРХ) матбуот бюроси хабар берди.Маълум қилинишича, Украина аҳолиси узоқ давом этаётган қуролли можародан кескин толиққан. Кўплаб фуқаролар яқинларининг ўлими ёки жароҳатланишига дуч келгани сабабли уруш Ғарб томонидан ажратилган молиявий ёрдамни ўзлаштириш воситасига айланганини тобора кўпроқ англамоқда.Шу шароитда, маълумотларга кўра, украиналикларнинг ярмидан ортиғи ўт очишни тўхтатиш учун Россия назорат ўрнатган ҳудудлар устидан суверенитетини тан олишга тайёр. Шунингдек, Ғарб дипломатлари Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирскийнинг обрўси ҳам пасайиб бораётганини таъкидламоқда. Айрим ҳарбийлар орасида, раҳбарият алмашиши фронтдаги вазиятга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин, деган фикрлар ҳам пайдо бўлган.Ғарбда можаро якунланган тақдирда, "Миндич – Зеленский иши" Украина элиталари ўртасидаги ички ҳисоб-китобларни кескинлаштириши мумкинлиги ҳақидаги фикр мустаҳкамланмоқда. Бу жараёнда мамлакат раҳбарияти ва шахсан Зеленский ҳам жавобгарликка тортилиши эҳтимоли истисно этилмаяпти.Коррупция иши ҳақидаНоябрь ойида Украинада энергетика соҳасидаги йирик коррупция схемалари бўйича тергов бошланди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари "Энергоатом" ва унга алоқадор бир қатор шахслар фаолиятини текшириб, молиявий суиистеъмолларга доир материалларни ошкор қилди. Тергов доирасида бир нечта амалдор ва тадбиркорларга нисбатан айбловлар қўйилиб, айрим шахслар қидирувга берилди.Бу жараён сиёсий оқибатларга ҳам олиб келди: энергетика соҳасидаги айрим раҳбарлар лавозимларидан озод этилди. Зеленский эса коррупция схемаларидан хабардор бўлмаганини маълум қилди ва кейинчалик президент маъмуриятида ҳам кадрлар бўйича қарорлар қабул қилинди.
https://sputniknews.uz/20251117/ukraine-armiya-ruhiyat-pasayish-53534753.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/12/54281589_0:58:343:315_1920x0_80_0_0_9fe12930b1fc91b20b9d3f9a5630d2c1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина, зеленский, миндич иши, украинада коррупция, ғарб дипломатлари, киев, украина можароси, фронтдаги вазият, қочоқлик, сафарбарлик, россия ташқи разведка хизмати, ғарб украина муносабатлари, элиталар ўртасидаги ихтилоф
украина, зеленский, миндич иши, украинада коррупция, ғарб дипломатлари, киев, украина можароси, фронтдаги вазият, қочоқлик, сафарбарлик, россия ташқи разведка хизмати, ғарб украина муносабатлари, элиталар ўртасидаги ихтилоф
Украина раҳбариятига алоқадор коррупция можароси армия жанговар руҳини туширди— Россия ТРХ
18:15 18.12.2025 (янгиланди: 18:37 18.12.2025) Ғарб дипломатик доиралар юқори раҳбарият, ҳатто Зеленский ҳам алоқадорлиги қайд этилган коррупцион можаро Украина жамоатчилик кайфияти ва фронтдаги вазиятга таъсири ортаётганини таъкидламоқда.
ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik. Ғарб давлатларининг Киевдаги дипломатик ваколатхоналари Украина учун "Миндич – Зеленский иши"нинг салбий оқибатлари кучайиб бораётганини қайд этмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи разведка хизмати (ТРХ) матбуот бюроси
хабар берди.
Маълум қилинишича, Украина аҳолиси узоқ давом этаётган қуролли можародан кескин толиққан. Кўплаб фуқаролар яқинларининг ўлими ёки жароҳатланишига дуч келгани сабабли уруш Ғарб томонидан ажратилган молиявий ёрдамни ўзлаштириш воситасига айланганини тобора кўпроқ англамоқда.
Шу шароитда, маълумотларга кўра, украиналикларнинг ярмидан ортиғи ўт очишни тўхтатиш учун Россия назорат ўрнатган ҳудудлар устидан суверенитетини тан олишга тайёр.
Бу кайфият фронтдаги жангчилар орасида ҳам акс этмоқда: Ғарб дипломатик доираларининг баҳолашича, сафарбар этилганлар орасида руҳий тушкунлик кучайган, хизматдан бўйин товлаш ҳолатлари эса кескин кўпайган.
Шунингдек, Ғарб дипломатлари Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирскийнинг обрўси ҳам пасайиб бораётганини таъкидламоқда. Айрим ҳарбийлар орасида, раҳбарият алмашиши фронтдаги вазиятга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин, деган фикрлар ҳам пайдо бўлган.
Ғарбда можаро якунланган тақдирда, "Миндич – Зеленский иши" Украина элиталари ўртасидаги ички ҳисоб-китобларни кескинлаштириши мумкинлиги ҳақидаги фикр мустаҳкамланмоқда. Бу жараёнда мамлакат раҳбарияти ва шахсан Зеленский ҳам жавобгарликка тортилиши эҳтимоли истисно этилмаяпти.
Ноябрь ойида Украинада энергетика соҳасидаги йирик коррупция схемалари бўйича тергов бошланди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари "Энергоатом" ва унга алоқадор бир қатор шахслар фаолиятини текшириб, молиявий суиистеъмолларга доир материалларни ошкор қилди. Тергов доирасида бир нечта амалдор ва тадбиркорларга нисбатан айбловлар қўйилиб, айрим шахслар қидирувга берилди.
Бу жараён сиёсий оқибатларга ҳам олиб келди: энергетика соҳасидаги айрим раҳбарлар лавозимларидан озод этилди. Зеленский эса коррупция схемаларидан хабардор бўлмаганини маълум қилди ва кейинчалик президент маъмуриятида ҳам кадрлар бўйича қарорлар қабул қилинди.