ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik. Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида "2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги қонун маъқулланди. Бу ҳақда юқори палата матбуот хизмати хабар берди.
Қонунга мувофиқ, 2026 йилда Давлат бюджети харажатларининг асосий қисми ижтимоий соҳага йўналтирилади:
220,0 триллион сўм (қарийб 55 фоиз) — ижтимоий соҳага
100 триллион сўм — таълим соҳасига
49 триллион сўм — соғлиқни сақлаш соҳасига (жорий йилга нисбатан 11,4 фоизга оширилган)
Шунингдек, келгуси йил учун макроиқтисодий кўрсаткичлар белгиланиб, инфляция даражаси 7 фоиз атрофида прогноз қилинмоқда.
2026 йил Давлат бюджети асосий параметрлари қуйидагича:
харажатлар — 402,6 триллион сўм;
даромадлар — 368,9 триллион сўм
Давлат мақсадли жамғармалари бўйича:
даромадлар — 78,6 триллион сўм
харажатлар — 74,4 триллион сўм
(бюджетлараро трансфертлар ҳисобга олинмаган ҳолда)
(бюджетлараро трансфертлар ҳисобга олинмаган ҳолда)
Шу билан бирга, 2026 йил учун консолидациялашган бюджет қуйидагича шакллантирилди:
даромадлар — 515,8 триллион сўм
харажатлар — 567,6 триллион сўм
Бунда консолидациялашган бюджет тақчиллиги ЯИМга нисбатан 3 фоиздан ошмаслиги вазифаси белгиланди.