ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан БМТ Цивилизациялар альянси (UNAOC) ўртасида ўзаро Англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Меморандум Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида БМТ Цивилизациялар альянсининг 20 йиллигига бағишланган форум доирасида имзоланди. Анжуман цивилизациялар ва маданиятлар ўртасидаги мулоқотни ривожлантириш, медиасаводхонликни ошириш, миграция масалалари, экстремизмнинг олдини олиш ҳамда инклюзивликни илгари суришга бағишланди.
Форумдаги Ўзбекистон делегацияси таркибига ТИВ, Ислом цивилизацияси маркази, шунингдек, тегишли вазирлик вакиллари кирди.
Форум доирасида UNAOC Олий вакили Мигель Анхель Моратинос билан музокаралар ўтказилиб, марказнинг халқаро майдондаги ўрни ва уни глобал гуманитар ҳамда илмий платформаларда илгари суриш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан мулоқот бўлиб ўтди.
Делегация Узбекистана приняла участие в Форуме Альянса цивилизаций ООН
© Министерство иностранных дел
Анжуман давомида ISESCO, Жаҳон мусулмонлар лигаси, Саудия Арабистонининг етакчи академик ва маданий муассасалари вакиллари билан учрашувлар ўтказилди. Уларда марказ очилишида халқаро ташкилотлар иштирокини таъминлаш, қўшма илмий-тадқиқот ва таълимий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, Қирол Файсал кутубхонаси ва Саудия қироллик оиласи вакиллари билан учрашувларда марказ ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, хусусан, Мовароуннаҳр цивилизациялари тарихи бўйича илмий ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш билдирилди.
Марказ очилишига тайёргарлик жараёни доирасида Кавказ шайх-ул-исломи, Озарбайжон муфтийси Аллоҳшукур Пашазаде билан учрашув ҳам ўтказилиб, ўзбек-озарбайжон гуманитар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш