https://sputniknews.uz/20251218/islom-tsivilizatsiya-markaz-unaoc-memorandum-54248056.html
БМТ форуми доирасида Ислом цивилизацияси маркази ва UNAOC меморандум имзолади
БМТ форуми доирасида Ислом цивилизацияси маркази ва UNAOC меморандум имзолади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БМТ Цивилизациялар альянси (UNAOC) ўртасида Ар-Риёд шаҳрида ўтган халқаро форум доирасида ўзаро Англашув меморандуми имзоланди.
2025-12-18T10:16+0500
2025-12-18T10:16+0500
2025-12-18T10:21+0500
ўзбекистон
маданият
бмт
ислом цивилизацияси маркази
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/12/54247504_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_1c7bce82215d2f8f4271b9ec53d53c9d.png
ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан БМТ Цивилизациялар альянси (UNAOC) ўртасида ўзаро Англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Меморандум Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида БМТ Цивилизациялар альянсининг 20 йиллигига бағишланган форум доирасида имзоланди. Анжуман цивилизациялар ва маданиятлар ўртасидаги мулоқотни ривожлантириш, медиасаводхонликни ошириш, миграция масалалари, экстремизмнинг олдини олиш ҳамда инклюзивликни илгари суришга бағишланди.Форумдаги Ўзбекистон делегацияси таркибига ТИВ, Ислом цивилизацияси маркази, шунингдек, тегишли вазирлик вакиллари кирди.Форум доирасида UNAOC Олий вакили Мигель Анхель Моратинос билан музокаралар ўтказилиб, марказнинг халқаро майдондаги ўрни ва уни глобал гуманитар ҳамда илмий платформаларда илгари суриш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан мулоқот бўлиб ўтди.Анжуман давомида ISESCO, Жаҳон мусулмонлар лигаси, Саудия Арабистонининг етакчи академик ва маданий муассасалари вакиллари билан учрашувлар ўтказилди. Уларда марказ очилишида халқаро ташкилотлар иштирокини таъминлаш, қўшма илмий-тадқиқот ва таълимий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.Шунингдек, Қирол Файсал кутубхонаси ва Саудия қироллик оиласи вакиллари билан учрашувларда марказ ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, хусусан, Мовароуннаҳр цивилизациялари тарихи бўйича илмий ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш билдирилди.Марказ очилишига тайёргарлик жараёни доирасида Кавказ шайх-ул-исломи, Озарбайжон муфтийси Аллоҳшукур Пашазаде билан учрашув ҳам ўтказилиб, ўзбек-озарбайжон гуманитар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш
https://sputniknews.uz/20251123/islom-tsivilizatsiyasi-markazi-asrlar-boylab-sayohat-53650264.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/12/54247504_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_f50d4bc20fbf6e88283420bce0efb4b9.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, ислом цивилизацияси маркази, бмт цивилизациялар альянси, unaoc, англашув меморандуми, ар-риёд, саудия арабистони, ташқи ишлар вазирлиги, цивилизациялар мулоқоти, маданиятлараро ҳамкорлик, медиасаводхонлик, миграция масалалари, экстремизмнинг олдини олиш, инклюзивлик, халқаро форум
ўзбекистон, ислом цивилизацияси маркази, бмт цивилизациялар альянси, unaoc, англашув меморандуми, ар-риёд, саудия арабистони, ташқи ишлар вазирлиги, цивилизациялар мулоқоти, маданиятлараро ҳамкорлик, медиасаводхонлик, миграция масалалари, экстремизмнинг олдини олиш, инклюзивлик, халқаро форум
БМТ форуми доирасида Ислом цивилизацияси маркази ва UNAOC меморандум имзолади
10:16 18.12.2025 (янгиланди: 10:21 18.12.2025) Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази ва UNAOC ўртасида меморандум имзоланиб, халқаро илмий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.
ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан БМТ Цивилизациялар альянси (UNAOC) ўртасида ўзаро Англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Меморандум Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида БМТ Цивилизациялар альянсининг 20 йиллигига бағишланган форум доирасида имзоланди. Анжуман цивилизациялар ва маданиятлар ўртасидаги мулоқотни ривожлантириш, медиасаводхонликни ошириш, миграция масалалари, экстремизмнинг олдини олиш ҳамда инклюзивликни илгари суришга бағишланди.
Форумдаги Ўзбекистон делегацияси таркибига ТИВ, Ислом цивилизацияси маркази, шунингдек, тегишли вазирлик вакиллари кирди.
Форум доирасида UNAOC Олий вакили Мигель Анхель Моратинос билан музокаралар ўтказилиб, марказнинг халқаро майдондаги ўрни ва уни глобал гуманитар ҳамда илмий платформаларда илгари суриш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан мулоқот бўлиб ўтди.
Анжуман давомида ISESCO, Жаҳон мусулмонлар лигаси, Саудия Арабистонининг етакчи академик ва маданий муассасалари вакиллари билан учрашувлар ўтказилди. Уларда марказ очилишида халқаро ташкилотлар иштирокини таъминлаш, қўшма илмий-тадқиқот ва таълимий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, Қирол Файсал кутубхонаси ва Саудия қироллик оиласи вакиллари билан учрашувларда марказ ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, хусусан, Мовароуннаҳр цивилизациялари тарихи бўйича илмий ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш билдирилди.
Марказ очилишига тайёргарлик жараёни доирасида Кавказ шайх-ул-исломи, Озарбайжон муфтийси Аллоҳшукур Пашазаде билан учрашув ҳам ўтказилиб, ўзбек-озарбайжон гуманитар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш