Ўзбекистон Туркия йўл инфратузилмаси ва йўл қурилиши тажрибасини ўрганмоқда

Транспорт вазири бошчилигидаги делегация Туркияга ташрифи давомида “ақлли” транспорт тизимлари, трафикни бошқариш ва йўл хавфсизлигини ошириш бўйича замонавий ечимлар билан танишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Транспорт вазири Илҳом Махкамов бошчилигида Ўзбекистон делегацияси Туркия пойтахти Анқара шаҳрида жойлашган Автомобиль йўллари Бош назорат марказига ташриф буюрди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, ушбу марказ Туркия йўл инфратузилмасини бошқариш ва мониторинг қилишда муҳим аҳамиятга эга. У “ақлли” транспорт тизимининг (ITS) асосий бўғини бўлиб, сенсор тармоқлари, кузатув камералари, электрон йўл белгилари ҳамда трафикни бошқариш тизимларини ўз ичига олади. Марказ орқали мамлакатнинг асосий автомагистралларидаги йўл ҳолати марказлаштирилган тарзда назорат қилинади.
Назорат маркази автомобиль йўлларининг хавфсиз, барқарор ва самарали ишлашини таъминлаб, транспорт инфратузилмасини оптимал бошқариш имконини беради.
Ташриф давомида транспорт оқимини бошқариш ва “ақлли йўл” технологияларини жорий этиш бўйича замонавий тажриба ва халқаро стандартлар билан танишилди.
Делегация Узбекистана ознакомилась с опытом "умной" транспортной системы в Турции
Шунингдек, делегация аъзолари Анқаранинг Лалаҳан туманида амалга оширилаётган автомобиль йўллари қурилиши жараёнларини ҳам кўздан кечирди.
Мирзиёев Жиззахга ташрифи доирасида АЭС ва йўл қурилиши билан танишди