ТОШКЕНТ, 17 дек – Sputnik. Россия армияси Днепропетровск вилоятидаги Герасимовка аҳоли пунктини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, “Шарқ” қўшинлари гуруҳининг 29-армияси таркибидаги 36-гвардия мотоўқчи бригадасининг ҳужум бўлинмалари фаол жанг ҳаракатлари давомида аҳоли пунктини назоратга олган. Шу билан бирга, Гайчур дарёсининг ғарбий қирғоғидаги плацдарм ҳам кенгайтирилган.
Дарёнинг ғарбий соҳили бўйлаб илгарилаш давомида Украина Қуролли кучларининг бир нечта таянч пунктлари йўқ қилинган. Натижада фронт бўйлаб икки километргача, чуқурликда эса бир километргача бўлган ҳудуд назорат остига олинган.
Жанглар чоғида душманнинг иккита зирҳли жанговар машинаси,, “Баба-Яга” туридаги 12 та гексакоптер йўқ қилингани, шу ҳудудда мудофаада турган душманнинг жонли кучи зарарсизлантирилгани қайд этилди.
Россия Мудофаа вазирлигига кўра, Герасимовкани эгаллаш “Шарқ” қўшинлари гуруҳи учун Гайчур дарёсининг ғарбий қирғоғида мустаҳкамланишда муҳим босқич бўлиб, Днепропетровск вилояти ичкарисига ҳужумни давом эттириш учун қўшимча имкониятлар яратди.