Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия қўшинлари Герасимовкани озод қилди: ҳужумни ривожлантириш имконияти ошди

© Sputnik / Станислав Красильников / Медиабанкка ўтишОсвобожденные села в Курской области
Освобожденные села в Курской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2025
Oбуна бўлиш
Герасимовкани назоратга олиш “Шарқ” қўшинлари гуруҳига Гайчур дарёсининг ғарбий қирғоғида мустаҳкамланиш ва Днепропетровск вилояти ичкарисига ҳужумни ривожлантириш имконини беради.
ТОШКЕНТ, 17 дек – Sputnik. Россия армияси Днепропетровск вилоятидаги Герасимовка аҳоли пунктини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, “Шарқ” қўшинлари гуруҳининг 29-армияси таркибидаги 36-гвардия мотоўқчи бригадасининг ҳужум бўлинмалари фаол жанг ҳаракатлари давомида аҳоли пунктини назоратга олган. Шу билан бирга, Гайчур дарёсининг ғарбий қирғоғидаги плацдарм ҳам кенгайтирилган.
Дарёнинг ғарбий соҳили бўйлаб илгарилаш давомида Украина Қуролли кучларининг бир нечта таянч пунктлари йўқ қилинган. Натижада фронт бўйлаб икки километргача, чуқурликда эса бир километргача бўлган ҳудуд назорат остига олинган.
Жанглар чоғида душманнинг иккита зирҳли жанговар машинаси,, “Баба-Яга” туридаги 12 та гексакоптер йўқ қилингани, шу ҳудудда мудофаада турган душманнинг жонли кучи зарарсизлантирилгани қайд этилди.
Россия Мудофаа вазирлигига кўра, Герасимовкани эгаллаш “Шарқ” қўшинлари гуруҳи учун Гайчур дарёсининг ғарбий қирғоғида мустаҳкамланишда муҳим босқич бўлиб, Днепропетровск вилояти ичкарисига ҳужумни давом эттириш учун қўшимча имкониятлар яратди.
Бронеавтомобиль Тигр ВС РФ в районе пункта пропуска Вериговка-Чугуновка на российско-украинской границе. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари Харьков вилоятидаги аҳоли пунктини озод қилди
Янгиликлар лентаси
0