Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Путин Мудофаа вазирлиги йиғилишида махсус операция, НАТО, ядровий қуроллар ҳақида гапирди

Россия раҳбари йиғилишда махсус ҳарбий операция, Қуролли Кучларни ривожлантириш ва мудофаа саноатида эришилган асосий натижаларга тўхталди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 дек – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Россия Мудофаа вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида қатнашди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот хизмати хабар берди.
Ўз нутқида Владимир Путин махсус ҳарбий операция, Қуролли Кучларни ривожлантириш ҳамда мудофаа саноатининг асосий натижаларига тўхталди.
Асосий баёнотлар:
— ўтаётган йил махсус ҳарбий операция вазифаларини бажаришда муҳим босқич бўлди, Россия армияси бутун фронт чизиғида стратегик ташаббусни қўлга киритди ва уни ушлаб турибди;
— қўшинлар олдинга илгарилаб, душман гуруҳлари ва захираларини, жумладан, хорижда тайёрланган ва замонавий қуроллар билан таъминланган бўлинмаларни йўқ қилмоқда;
— жорий йилда 300 тадан ортиқ аҳоли пунктлари, шу жумладан, мустаҳкамланган йирик шаҳарлар озод этилди;
— сўнгги ойларда орттирилган тактик ва оператив тажриба стратегик муҳим йўналишларда ҳужум суръатларини ошириш имконини бермоқда;
— НАТО давлатлари томонидан ҳарбий ёрдам кўрсатилишига қарамай, Россия қўшинлари юксак жанговар қобилият намоён этмоқда;
— армия ва флот замонавий қурол-яроғ, юқори аниқликдаги ракета мажмуалари, дронлар ва робототехника билан ўз вақтида таъминланмоқда;
— “Буревестник”, “Посейдон” ва “Орешник” каби янги стратегик қуроллар Россиянинг хавфсизлиги ва стратегик барқарорлигини таъминлайди;
— стратегик ядровий кучларни такомиллаштириш, сунъий интеллект, робототехника ва космик гуруҳлашни ривожлантириш устувор вазифа ҳисобланади;
— махсус операция қатнашчилари ва ҳарбий хизматчиларнинг оилалари учун ижтимоий кафолатларни кенгайтириш давлат устувор вазифаси бўлиб қолади.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Фронтдаги катта ютуқ: Красноармейск ва Волчанск озод қилинди — Путинга ҳисобот берилди