Ўзбекистонда илк тарихий-маданий атласни яратиш якунланмоқда

Ўзбекистон тарихида илк маротаба сулолалар кесимида сиёсий ва маданий жараёнларни қамраб олган тарихий-маданий атлас яратилмоқда. Лойиҳа 39 та илмий харита асосида амалга оширилмоқда
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Сулолаларнинг ҳудудий чегаралари асосида сиёсий ва маданий жараёнларни уйғун акс эттирган ҳолда Ўзбекистон тарихида илк бор мамлакатнинг тарихий-маданий атласи яратилмоқда.
Лойиҳа Ислом цивилизацияси маркази музей экспозицияси учун тайёрланган 39 та сиёсий-маданий харита асосида амалга оширилмоқда. Хариталар тош давридан ХХ асргача бўлган даврларни қамраб олиб, сулолалар, маданий марказлар, савдо йўллари ва тарихий ёдгорликлар кесимида ишлаб чиқилган.
Айни пайтда атласнинг асосий қисми шакллантирилган бўлиб, олимлар ва соҳа мутахассислари иштирокида якуний муҳокамалар олиб борилмоқда.
Завершается создание первого в Узбекистане историко-культурного атласа
Хариталарда қадимги Турон заминининг сиёсий манзараси, халқлар ўртасидаги алоқалар ва савдо йўллари акс эттирилган. Жумладан, палеолит даври, бронза даври маданиятлари, Бақтрия, Суғд, Хоразм, Фарғона ҳамда Кушонлар, Турк ҳоқонлиги, Эфталийлар ва Ўзбек хонликлари даврлари қамраб олинган.
Шунингдек, ҳар бир харита учун алоҳида илмий изоҳ ва шарҳлар тайёрлаш режалаштирилмоқда. Қайд этилишича, тарихий хариталар билан ишлаш жараёни мураккаб бўлиб, илмий баҳс-мунозаралар билан кечмоқда.
Матбуот маркази
Тошкентда Россия ва МО маданий ҳамда тарихий алоқалари ҳақидаги нашр тақдим этилди - видео