ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Украина Қуролли кучлари озод қилинган Красноармейск шаҳри ҳудудига кассетали ўқ-дориларни қўлламоқда. Бу ҳақда Россиянинг “Марказ” қўшинлари гуруҳи разведкачиси, “Мурка” чақирув номи билан танилган ҳарбий хизматчи РИА Новостига маълум қилди.
"Шаҳар кўчаларида жуда кўп "қўнғироқчалар" (кассетали ўқ-дорилар элементи - таҳр.) ва "гулбарглар" (пиёдаларга қарши ПФМ-1 "Гулбарг" минаси - таҳр.) ётибди. Озод қилингандан кейин УҚК ўз зарбаларини кучайтирди ва энди "кассеталар" билан Красноармейскка янада тез-тез зарба бермоқда", - деди "Мурка."
Ҳарбийнинг фикрича, бундай ҳаракатлар Россия қўшинларининг Донецк Халқ Республикаси ҳудуди бўйлаб олдинга силжишини тўхтатишга қаратилган.
"Шаҳарда ҳали ҳам тинч аҳоли борлиги уларни ташвишга солмайди. Бу кўчалардан сувга чиққан болалар билан иши йўқ. Уларга барибир," - дея қўшимча қилди "Мурка".
Маълумот учун: кассетали ўқ-дорилар кўплаб майда портловчи элементларга ажралиб кетиши сабабли тинч аҳоли учун юқори хавф туғдиради. Шу боис бундай қурол тури кўплаб давлатларда тақиқланган, айниқса аҳоли яшайдиган ҳудудларда қўлланиши халқаро гуманитар ташкилотлар томонидан кескин танқид қилинади.