Бугун Россия ОТМларига квота учун ариза топширишнинг сўнгги куни - Россотрудничество

Россотрудничество Россия олий ўқув юртларига квота асосида қабул қилиш кампаниясида иштирок этиш учун ариза топширишнинг сўнгги муддатини эслатди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Бугун, 2026/2027 ўқув йилида Россия олий ўқув юртларига квота асосида кириш учун ариза топшириш кампаниясининг сўнгги куни. Бу ҳақда Россотрудничество матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, квота кампанияси иштирокчиси бўлиш учун 2025 йил 15 декабрга қадар қуйидаги сайт орқали рўйхатдан ўтиб, ариза юбориш зарур:
education-in-russia.com
Ариза топшириш учун:
сайтда шахсий кабинет (ҳисоб) яратиш;
танловнинг 1-босқичи учун зарур ҳужжатларни юклаш;
“Талабнома юбориш” тугмасини босиш керак.
Ариза юборилгандан сўнг унинг ҳолати “Қоралама”дан “РЗУ текширувида” мақомига ўзгариши шарт. Ариза юборилмаган тақдирда, у яроқсиз ҳисобланади ва квота кампаниясида иштирок этилмайди.
Квота кампаниясида иштирокчи ҳисобланадиган аризалар ҳолати:
“РЗУда текширувда”
“РЗУ текширувидан ўтди”
“тўлдириш учун қайтарилди”
Ушбу мақомлар аризанинг кўриб чиқилаётганини англатади.
Агар ариза “Қоралама” ёки “Талабнома бекор қилинди” ҳолатида бўлса, у кўриб чиқилмайди ва танловга қўйилмайди.
Пойтахтда “Россия таълими. Тошкент – 2025” халқаро кўргазмаси очилди