ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Россия қўшинларининг "Шарқ" гуруҳининг гвардиячи разведкачилари жанговар ҳаракатлар натижасида Гайчур дарёсининг шарқида жойлашган душман мудофаа чизиғини ёриб ўтди ва Запорожье вилоятидаги Варваровка аҳоли пунктини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
"Шарқ" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари душман мудофааси ичкарисига киришни давом эттирмоқда ва Запорожье вилоятининг Варваровка аҳоли пунктини озод қилишни якунлади", — дейилади хабарда.
Маълумотга кўра, жанглар давомида йирик мудофаа пункти назорат остига олинди. Шу билан бирга, рақиб томонидан фойдаланилаётган 12 дан ортиқ ҳарбий техника ва 70 дан зиёд “Баба-Яга” турдаги оғир гексакоптерлар йўқ қилинган.
Таъкидланишича, Варваровкани озод этиш — Гайчур дарёсининг шарқий қирғоғини тозалаш бўйича операциянинг муҳим босқичи. "Шарқ" гуруҳи бўлинмалари ушбу йўналишда тактик устунликни қўлга киритиб, вилоятдаги кейинги ҳужум операциялари учун мустаҳкам плацдарм шакллантирди.