Озарбайжонда Ўзбекистон маданияти кунларига старт берилмоқда

Озарбойжонда ўтказилаётган Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида концерт дастурлари, фотокўргазма ва икки давлат ўртасидаги қўшма маданият комиссиясининг илк йиғилиши ташкил этилади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. 13–20 декабрь кунлари Озарбайжоннинг Боку ва Фузулий шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Тадбир доирасида ўзбек санъат усталари иштирокида концерт дастурлари, шунингдек, “Янги Ўзбекистон” фотокўргазмаси ташкил этилиши режалаштирилган.15 декабрь куни икки мамлакат ўртасидаги маданий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон ва Озарбайжон Қўшма маданият комиссиясининг илк йиғилиши бўлиб ўтади.
Шу куни “Наврўз” рақс ансамбли ва Ўзбекистон давлат симфоник оркестри ҳам концерт дастурлари билан қатнашади.
Ёпилиш маросими эса Ўзбекистон томонидан 2023 йилда қуриб, фойдаланишга топширилган Фузулий шаҳридаги Мирзо Улуғбек номидаги ўрта мактабда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Боку Ўзбекистон маданияти кунларига мезбонлик қилган бўлса, 2024 йилда Тошкентда Озарбайжон маданияти кунлари ўтказилган эди.
Ўзбекистон ва Озарбайжон терроризмга қарши курашишда ўзаро ҳамжиҳатликни кучайтиради