Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Ушаков: Россия АҚШнинг Украина бўйича таҳрирланган режасини кўрмади

Россия президенти ёрдамчиси дам олиш кунлари АҚШ ўз режаси юзасидан Украина ва Европа вакиллари билан фаол ҳаракат қилишни режалаштираётганини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Москва Вашингтоннинг Киев билан мулоқотидан кейин АҚШнинг Украинадаги можарони ҳал этиш лойиҳасининг таҳрирланган вариантини ҳозирча кўрмади. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.
У келаётган дам олиш кунлари АҚШ Украина ва Европа вакиллари билан фаол ҳаракат қилишни режалаштираётганини таъкидлади.
Бу музокаралардан кейин ўзгартирилган ҳужжат Россия томонига тақдим этилиши мумкин.
“Европа ва Украина билан бу музокаралардан кейин бизга қоғоз ёи қоғозларни кўрсатишлари керак, ва биз бу мулоқотлардан кейин бу қоғозлар билан нима бўлганини кўришимиз керак”, - деди Ушаков.
Сиёсатчи янги режада кўп нарсалар Россия томонига маъқул бўлмаслигини истисно қилмади.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
“Стратегик ташаббус Россияда”: Путинга махсус операциядаги вазият ҳақида маълумот берилди