ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Ўзбекистонда газлаштирилмаган ҳудудлардаги уйлар учун имтиёзли тарифларни жорий этиш режалаштирилмоқда. Энергетика вазирлиги тегишли таклифни ишлаб чиққан.
Лойиҳага кўра, овқат тайёрлаш учун электр плиталари билан жиҳозланган, иситиш тизими тўлиқ электрлаштирилган, марказлашган иситиш тизими ва табиий газ тармоқларига уланмаган кўп қаватли уйлар, ётоқхоналар ҳамда газлаштирилмаган ҳудудларда яшовчи маиший истеъмолчиларга (субсидияланадиган нархлардаги суюлтирилган газ, кўмир ёки табиий газдан фойдаланмаган тақдирда) ойлик истеъмол ҳажмига қараб:
иситиш мавсумида — 2000 кВт·соатгача;
иситиш мавсумидан ташқари — 1000 кВт·соатгача;
Электр энергияси истеъмоли учун амалдаги тарифларга нисбатан 50 фоизгача чегирма қўллаш назарда тутилмоқда.
“Ҳисоб-китоблар ва техник аудит якунига кўра, умумий хулоса шакллантирилади ва шундан сўнг таклифларнинг амалиётга татбиқ этилиши таъминланади”, - дейилган хабарда.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Қонунчилик палатаси мажлисида мамлакатда иситишда газдан тўлиқ воз кечилиши ва электр бўйича имтиёзли тарифлар жорий этилишини маълум қилган эди.