Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Лавров можаро чоғида Украина армияси йўқотишлари 1 млн кишидан ошганини маълум қилди

Россия ташқи ишлар вазири Киев режими неонацизм мафкураси билан тўйинган жанговар отряддан уюшган жиноятчи гуруҳга айланганини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 дек – Sputnik. Можаро давомида Украина Қуролли кучлари йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
“Кўплаб мустақил баҳолашларга кўра, Украина Қуролли кучларининг одам йўқотишлари аллақачон бир миллион кишидан ошиб кетган”, - деди деди Россия ТИВ раҳбари Украинада атрофидаги можарони ҳал қилиш мавзусига бағишланган давра суҳбатида.
Лавровнинг сўзларига кўра, Киев режими неонацизм мафкураси билан тўйинган жанговар отряддан уюшган жиноятчи гуруҳга айланган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Руҳи тушган Украина аскарлари Харков вилоятида оммавий таслим бўлмоқда