ТОШКЕНТ, 11 дек – Sputnik. Индонезия ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ўртасида эркин савдо тўғрисидаги битим бу йил имзоланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) савдо вазири Андрей Слепнёв матбуот анжуманида маълум қилди.
“Индонезия мавзусини давом эттириб, битим имзоланиши бу йил навбатдаги савдо кенгашида бўлиб ўтишини кутмоқдамиз”, - деди у.
ЕИК вазирининг таъкидлашича, баъзи мамлакатларда тайёргарлик билан боғлиқ ички тартиб-тамойиллар ҳали ҳам давом этмоқда.
“Битим ҳақиқатан ҳам кенг кўламли, бу бизнинг энг йирик ҳамкоримиз бўлади - 250 миллион аҳоли, тез ривожланаётган иқтисодиёт. Яъни, имкониятлар жуда яхши”, - деди Слепнёв.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.