Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина Қуролли кучлари сафларида аёллар кўпроқ учрай бошлади — Россия жангчиси

Россия ҳарбийлари Украина сафига аёллар фаол жалб этилаётганини айтмоқда. “Дизель”нинг айтишича, разведка пайтида бир неча марта аёл жангчилар учрагани кузатилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Константиновка йўналишида Россия ҳарбийлари Украина томонининг учувчисиз тизимларида аёллар сони ортиб бораётганини қайд этмоқда. Бу ҳақда РИА Новостига "Жануб" гуруҳи таркибидаги 10-гвардия полкининг учувчисиз аппаратлар оператори, чақирув белгиси “Дизель” бўлган ҳарбий маълум қилди.
Унинг айтишича, разведка парвозлари пайтида бир неча марта Украина дронларини айнан аёллар бошқараётгани аниқланган.
Уларда аёллар ҳам жанг қилади — айниқса учувчисиз тизимларда. Бир неча бор кузатганмиз: разведкада душман нуқтасини топдик, ва у ердан бир аёл чиқиб, дронни ишга тушириб, яна олиб кириб кетди”, — деди "Дизель".
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Дезертирлар сони 2022 йилгача бўлган Украина армияси сонидан ошиб кетди - украин депутати