"Hyundai" Ўзбекистонга Кореяда ишлаб чиқарилган биринчи тезюрар поездни жўнатди

"Hyundai Rotem" Ўзбекистонга юқори тезликдаги поездларни расмий муддатидан олдин жўнатди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. "Hyundai Rotem" Ўзбекистонга тезюрар поездларни белгиланган муддатдан олдин жўнатди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг "ChosunBiz" нашри хабар берди.
Компания аввалроқ 7 та вагондан иборат (битта поезд) биринчи партияни заводдан чиқариб, юклаш ишларини амалга оширди. Бу ўтган йил июнь ойида имзоланган шартномадан сўнг 1 йил 5 ой ўтиб амалга оширилди. Партия келгуси йил январь-февраль ойларида Ўзбекистонга етиб келади. Шу тариқа "Hyundai Rotem" поездларни март ойига белгиланган расмий етказиб бериш муддатидан 1-2 ой илгари жўнатган бўлди.

Компания қолган 35 та вагонни (бешта поезд) 2027 йилгача босқичма-босқич етказиб беришни режалаштирмоқда.

Tезюрар поездлар Ўзбекистоннинг иқлим ва эксплуатация шароитларини инобатга олган ҳолда махсус лойиҳалаштирилган. Улар юқори ҳарорат ва қум бўронлари шароитида барқарор ишлашни таъминлайдиган чангдан ҳимояловчи конструкцияга эга. Поездлар Ўзбекистонда қўлланиладиган 1520 мм кенгликдаги йўллар учун мослаштирилган кенг чизиқли аравачалар билан жиҳозланган.
"Hyundai Rotem" поездлари умумий узунлиги 1286 км бўлган йўналишларда, жумладан, Тошкент–Бухоро ўртасидаги 590 км участкада харакатланиши режалаштирилган.
Тошкент вилоятининг барча ҳудудлари пойтахт билан тезкор электр поездлар орқали боғланади