ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. 10 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 13:00 да Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида “Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия якунлари” мавзусида Тошкент – Москва – Новосибирск видеокўприги ўтказилади.
Иштирокчилар:
Тошкент шаҳрида:
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Россия ва МДҲ мамлакатларидан инвестицияларни жалб этиш департаменти бошлиғи Эрвин Турғунов;
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вакили.
Москва шаҳрида:
Россия Фанлар академияси Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институтининг (ИМЭМО РАН) Постсовет тадқиқотлари маркази сектор мудири Елена Кузьмина.
Маълумот учун, 3 декабрь куни Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 26-йиғилиши ҳамда икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди.
Видеомулоқот иштирокчилари мазкур тадбирларнинг якунларига баҳо бериб, иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга оид таклифлар билан ўртоқлашадилар.
Иштирок этиш учун журналистлар таклиф этилади. Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:
Телефон: +998 97 190 71 78
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери: Алишер Акимбаев