Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Герасимов: Россия қўшинлари деярли барча йўналишларда ҳужумни давом эттирмоқда

Красноармейскда 200 нафардан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди, Димитров йўналишида қуршаб олиш амалга оширилгани айтилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Россия армияси махсус операция ҳудудида деярли барча йўналишларда ҳужум ҳаракатларини давом эттирмоқда. Бу ҳақда Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
"Бирлашган гуруҳ қўшинлари деярли барча йўналишларда ҳужумни давом эттирмоқда", — деди Герасимов.
У Днепропетровск йўналишидаги "Марказ" гуруҳи жангчиларининг жанговар вазифаларни бажариш жараёнини текширди. Герасимовнинг айтишича, Красноармейскда турар жой кварталларини кўздан кечириш, тинч аҳолига ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилмоқда. Шаҳардан 200 нафардан ортиқ киши эвакуация қилинган.

"Аҳоли пункти озод этилгандан кейин Россия қўшинларининг асосий вазифаси — Димитров ҳудудида қуршаб олинган Украина Қуролли кучлари тузилмаларини йўқ қилиш. Бу вазифани 51-армия таркибидаги бешинчи алоҳида мотоўқчи бригада бажармоқда", — деди Россия Бош штаби бошлиғи.

Ноябрь ойи охирида Россия президенти Владимир Путинга Красноармейск ва Димитровнинг жанубий қисми назорат остига олингани ҳақида маълумот берилган эди. Ушбу икки аҳоли пункти битта шаҳар агломерациясини ташкил этади ва Украина Қуролли кучларининг Донбассдаги энг муҳим транспорт тугунларидан бири ҳисобланади.
Таъкидланишича, ушбу ҳудуднинг тўлиқ назоратга олиниши ДХРнинг ғарбий чегараларига чиқиш, Запорожье йўналишида ҳужумни давом эттириш ва бутун туташув чизиғи бўйлаб фаол ҳаракатлар босқичига ўтиш имконини беради.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Фронтдаги катта ютуқ: Красноармейск ва Волчанск озод қилинди — Путинга ҳисобот берилди