Ўзбекистонда 70 тага яқин букмекерлик сайтлари блокланди — Рақобат қўмитаси

Букмекерлик хизматларини тарғиб этувчи веб-сайтлар реклама қонунчилиги талабларига мувофиқ чекланиб, уларга кириш блокланмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Жорий йилда букмекерлик хизматларини тарғиб қилувчи 86 та веб-сайтни блоклаш учун тегишли назорат органига маълумотлар юборилган, шундан 70 тага яқини белгиланган тартибда расман блокланган. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, реклама соҳасидаги қонунбузилишларга тезкор чора кўриш мақсадида масъул ташкилотлар ўртасида доимий ўзаро ҳамкорлик механизми йўлга қўйилган. Хусусан, букмекерлик хизматларини тарғиб этувчи веб-сайтларга нисбатан киришни чеклаш ва блоклаш чоралари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, қўмита "Реклама тўғрисида"ги қонуннинг 46-моддасига мувофиқ, қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларнинг рекламаси мутлақо тақиқланганини эслатди.
Онлайн-кредит фирибгарлари қурбонларидан қарзни ундириш бекор қилинади