Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия қўшинлари Безимяное ва Клиновое қишлоқларини озод қилди

ДХРдаги икки аҳоли пункти Россия қўшинлари томонидан назоратга олинди, шунингдек Украина Қуролли Кучлари бир нечта бригадаларига қаттиқ зарба берилгани хабар қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 дек – Sputnik. Россия қўшинлари ДХРдаги Безимяное ва Клиновое қишлоқларини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
"“Жануб” қўшинлар гуруҳи бўлинмаларининг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари натижасида Донецк Халқ Республикасининг Безимяное ва Клиновое аҳоли пунктлари озод қилинди", — дейилади хабарда.
Шунингдек, "Жануб" қўшинлари Украина Қуролли Кучларининг тўртта механизациялашган, аэромобиль, денгиз пиёдалари ва иккита мудофаа бригадалари тузилмаларига салмоқли йўқотишлар етказганлиги маълум қилинди.