Йирик цех ва совутгич омборлари — Қувада Россия ҳамкорлигида $50 млнлик лойиҳа бошланди.

Фарғона вилоятининг Қува туманида 50 миллион долларлик қўшма корхона қурилиши бошланди. Лойиҳа натижасида йилига 100 миллион долларлик экспорт амалга оширилиши кўзда тутилган
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 дек – Sputnik. Фарғона вилоятининг Қува туманида қиймати 50 миллион доллар бўлган Ўзбекистон–Россия қўшма лойиҳаси амалга оширила бошлади. Бу ҳақда Фарғона вилояти хокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Лойиҳа доирасида “Energy-land” МЧЖ томонидан 15 гектар майдонда мевани қайта ишлаш ва агрологистика маркази барпо этилади. Марказ таркибига:
йилига 20 минг тонна хомашёни қайта ишлайдиган цех;
умумий сиғими 30 минг тонна бўлган совутгич омборлари;
меҳмонхона ва қўшимча хизмат объектлари киритилган.
Лойиҳа амалга оширилиши натижасида 500 та иш ўрни яратилади, йилига 100 миллион долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Тадбир доирасида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва Омск вилояти ҳокими Виталий Хоценко онлайн тарзда лойиҳанинг бошланишига расман старт берди ва агрологистика марказига тамал тоши қўйилди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон мева-сабзавот экспортининг 40 фоизга яқини Россия бозорига тўғри келади, шунингдек, етакчи йўналишлар қаторида Қозоғистон ва Покистон ҳам бор.
Мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортини кўпайтириш: видеоселекторда нималар белгиланди?