ТОШКЕНТ, 5 дек – Sputnik. Мактабларда бешинчи синфдан баланд синф ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
"Ҳукуматнинг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарорига мувофиқ, 2025-2026-ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан (бошланғич 1-4-синфларда 27 декабрь — шанба кунидан) бошланади", - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, таътил 14 календарь кун - 2026 йил 10 январгача давом этади. ️2026 йил 11 январь якшанба — дам олиш кунига тўғри келгани боис, III чорак дарслари 2026 йил 12 январдан бошланади.