Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади—унинг қачонгача давом этиши маълум қилинди

© Sputnik / Бахром ХатамовЗимний отдых в горах Узбекистана
Зимний отдых в горах Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.12.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда беш ва ундан юқори синфлар учун қишки таътил 28 декабрдан 10 январгача давом этади, III чорак 12 январь куни бошланади.
ТОШКЕНТ, 5 дек – Sputnik. Мактабларда бешинчи синфдан баланд синф ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
"Ҳукуматнинг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарорига мувофиқ, 2025-2026-ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан (бошланғич 1-4-синфларда 27 декабрь — шанба кунидан) бошланади", - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, таътил 14 календарь кун - 2026 йил 10 январгача давом этади. ️2026 йил 11 январь якшанба — дам олиш кунига тўғри келгани боис, III чорак дарслари 2026 йил 12 январдан бошланади.
В летнем оздоровительном лагере Анор закрылась смена с участием гостей из России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.07.2025
Унутилмас таътил: Россиядан келган меҳмонлар Тошкент вилоятидаги оромгоҳда дам олди
Янгиликлар лентаси
0