https://sputniknews.uz/20250731/tatil-rossiya-toshkent-viloyati-50974381.html
Унутилмас таътил: Россиядан келган меҳмонлар Тошкент вилоятидаги оромгоҳда дам олди
Унутилмас таътил: Россиядан келган меҳмонлар Тошкент вилоятидаги оромгоҳда дам олди
Sputnik Ўзбекистон
"Анор" ёзги соғломлаштириш оромгоҳида россиялик меҳмонлар иштирокидаги смена якунланди. Брянск ва Белгород вилоятларидан келган болалар 13 кунни Тошкент вилоятининг хушманзара Бўстонлиқ туманида мазмунли ўтказишди. Болалар учун ёрқин дастур тайёрланди: маҳорат дарслари, ҳиндларнинг Ҳоли байрами, дискотекалар ва гулхан атрофида анъанавий қўшиқлар.
2025-07-31T16:56+0500
2025-07-31T16:56+0500
2025-07-31T17:00+0500
ўзбекистон - россия
болалар
таътил
ёз
тошкент вилояти
бўстонлиқ тумани
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/07/1f/50959862_0:162:3066:1887_1920x0_80_0_0_1eb055f64ab712f5b4a0a6bd7cdcc901.jpg
ТОШКЕНТ, 31 июл – Sputnik. "Анор" ёзги соғломлаштириш оромгоҳида россиялик меҳмонлар иштирокидаги смена якунланди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Брянск ва Белгород вилоятларидан келган болалар 13 кунни Тошкент вилоятининг хушманзара Бўстонлиқ туманида мазмунли ўтказишди. Болалар учун ёрқин дастур тайёрланди: маҳорат дарслари, ҳиндларнинг Ҳоли байрами, дискотекалар ва гулхан атрофида анъанавий қўшиқлар."Илиқ ва самимий қабул учун Ўзбекистонга катта раҳмат. Охирги кунда бизга лагердаги дам олишимиз ҳақидаги видеороликларни кўрсатишди - мен жуда таъсирландим", - деди белгородлик Милана Жуненко.Кўплаб йигит-қизлар дўстлар орттиришди, уларнинг дўстлиги лагердан кейин ҳам давом этади.Сменанинг ёпилиш маросимида Россиянинг Ўзбекистондаги муваққат ишлар вакили Андрей Ланчиков, икки давлат Касаба уюшма федерациялари вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон Болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти ходимлари иштирок этди.
бўстонлиқ тумани
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Элина Бeкназарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34373478_53:49:246:242_100x100_80_0_0_4661e2aa843f1829b45af36de3f2b1ba.png
Элина Бeкназарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34373478_53:49:246:242_100x100_80_0_0_4661e2aa843f1829b45af36de3f2b1ba.png
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/07/1f/50959862_207:59:2859:2048_1920x0_80_0_0_d451e34d72f4398005a0f9a8d543281e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Элина Бeкназарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34373478_53:49:246:242_100x100_80_0_0_4661e2aa843f1829b45af36de3f2b1ba.png
таътил россия тошкент вилояти оромгоҳ
таътил россия тошкент вилояти оромгоҳ
Унутилмас таътил: Россиядан келган меҳмонлар Тошкент вилоятидаги оромгоҳда дам олди
16:56 31.07.2025 (янгиланди: 17:00 31.07.2025) Эксклюзив
Брянск ва Белгород вилоятлари болалари учун ёрқин ва ҳодисаларга бой дастур ташкил этилди.
ТОШКЕНТ, 31 июл – Sputnik. "Анор" ёзги соғломлаштириш оромгоҳида россиялик меҳмонлар иштирокидаги смена якунланди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Брянск ва Белгород вилоятларидан келган болалар 13 кунни Тошкент вилоятининг хушманзара Бўстонлиқ туманида мазмунли ўтказишди. Болалар учун ёрқин дастур тайёрланди: маҳорат дарслари, ҳиндларнинг Ҳоли байрами, дискотекалар ва гулхан атрофида анъанавий қўшиқлар.
"Ҳар бир мамлакат такрорланмас бўлади, ҳамма жойда ўз анъаналари, ўз таомлари бор. Бу ерда об-ҳаво ғайриоддий - ҳаммаси жуда ажойиб. Бу худди туганмас байрам ва туганмас ёзга ўхшайди. Менга бу ер жуда ёқди", - дея таассуротлари билан ўртоқлашди сменанинг белгородлик иштирокчиси Сергей Бихун.
"Илиқ ва самимий қабул учун Ўзбекистонга катта раҳмат. Охирги кунда бизга лагердаги дам олишимиз ҳақидаги видеороликларни кўрсатишди - мен жуда таъсирландим", - деди белгородлик Милана Жуненко.
Кўплаб йигит-қизлар дўстлар орттиришди, уларнинг дўстлиги лагердан кейин ҳам давом этади.
"Биз ўзаро рақамларимиз билан алмашдик ва энди мулоқот қилиб турамиз", – дея ишонч билдирди Белгороддан келган яна бир меҳмон Вера Балабанова.
Сменанинг ёпилиш маросимида Россиянинг Ўзбекистондаги муваққат ишлар вакили Андрей Ланчиков, икки давлат Касаба уюшма федерациялари вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон Болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти ходимлари иштирок этди.