Мирзиёев Мантуровни қабул қилди: Россия компаниялари қандай лойиҳаларни тақдим этди

Музокаралар чоғида олий даражадаги учрашувлар натижасида эришилган келишувларни “йўл харитаси” асосида амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 дек – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 3 декабрь куни Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатга келган Россия ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда, шунингдек, Россиянинг Нижний Новгород ва Омск вилоятлари, Бошқирдистон ва Красноярск ўлкаси раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.

Учрашув жараёнида товар айирбошлаш суръатини сақлаб қолиш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида — жумладан, саноат зоналари доирасидаги кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш, ҳудудлар ва бизнес даражасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича мувофиқлаштирилган чоралар қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев принял российскую делегацию во главе с Денисом Мантуровым
Шу маънода Тошкентда бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва ишбилармонлик тадбирлари натижалари юқори баҳоланди.
Учрашув доирасида Россиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари Ўзбекистон раҳбарига ахборот технологиялари, энергетика, электротехника, машинасозлик, кимё, фармацевтика, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноатида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар бўйича аниқ тақдимотлар қилдилар.
Ходжаев: Ўзбекистон-Россия ҳисоб-китобларининг 75 фоизи миллий валюталарда амалга ошмоқда