https://sputniknews.uz/20251203/uzbekistan-russia-hisob-milliy-valyutalar-53913543.html
Ходжаев: Ўзбекистон-Россия ҳисоб-китобларининг 75 фоизи миллий валюталарда амалга ошмоқда
Ходжаев: Ўзбекистон-Россия ҳисоб-китобларининг 75 фоизи миллий валюталарда амалга ошмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги Ўзбекистон–Россия комиссияси йиғилишда Ходжаев икки мамлакат ўртасидаги 55 млрд долларлик инвестиция портфели, савдо ўсиши, қўшма саноат майдончалари ва миллий валюталардаги 75% ҳисоб-китоблар ҳақида маълум қилди
2025-12-03T14:50+0500
2025-12-03T14:50+0500
2025-12-03T15:00+0500
жамшид ходжаев
инвестиция
ҳамкорлик
иқтисод
россия
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/03/53909334_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_97df90d86ebe0a24f21f9e002cb6c8b8.jpg
ТОШКЕНТ, 3 дек – Sputnik. Тошкентда ўтказилаётган Ўзбекистон–Россия Ҳукуматлараро комиссиясининг 26-йиғилишида бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Sputnik мухбири.Боз вазир ўринбосарининг айтишича, Ўзбекистонда Россия капитали иштирокида 3000 дан ортиқ компания фаолият юритмоқда.У, шунингдек, икки давлат ўртасидаги қўшма инвестиция лойиҳалари портфели 55 миллиард доллардан ошганини қайд этди.Ходжаевга кўра, 2024–2025 йил якунлари бўйича Ўзбекистон Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг энг йирик харидорларидан бирига айланган. Савдода нафақат хомашё, балки тайёр саноат товарлари, тўқимачилик ва қайта ишлаш маҳсулотлари улуши ҳам ошиб бормоқда.У Россия орқали озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортидаги ўсишни юқори баҳолар экан, қўшимча қилди:Шунингдек, Ходжаев Россия билан Саноат инжиниринг маркази ташкил этиш ташаббусини илгари сурди. Тошкент, Жиззах, Бухоро ва Навоийдаги қўшма саноат майдончалари аллақачон икки томонлама кооперациянинг асосига айланиб бораётганини таъкидлади.Ходжаев икки мамлакат ўртасидаги тўловлар тизимида миллий валюталар улуши ошиб бораётганини ҳам маълум қилди:У бу жараённи тўлов каналларини ривожлантириш, тизимларни интеграция қилиш ва киберхавфсизликни ошириш орқали мустаҳкамлаш зарурлигини қайд этди.Ходжаевга кўра, 2026 йилгача янги қўшма лойиҳалар пули шакллантирилади. У ҳозирги ҳамкорлик механизмларининг ўзига хослигини таъкидлади:Сўзининг якунида Ходжаев сунъий интеллект лойиҳалари учун солиқ имтиёзлари берилган махсус зона ташкил этилганини билдирди.
https://sputniknews.uz/20251203/ozbekiston-rossiya-tovar-ayirboshlash-53908285.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/03/53909334_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_61c1f86ad9f9acf9a7fbf8881710b278.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон россия ҳамкорлик, жамшид ходжаев, ҳукуматлараро комиссия, 55 млрд доллар лойиҳалар, россия капитали, иннопром марказий осиё, саноат кооперацияси, миллий валюталарда тўловлар, қишлоқ хўжалиги савдоси, россия ит-компаниялари, рақамли иқтисодиёт ўзбекистон
ўзбекистон россия ҳамкорлик, жамшид ходжаев, ҳукуматлараро комиссия, 55 млрд доллар лойиҳалар, россия капитали, иннопром марказий осиё, саноат кооперацияси, миллий валюталарда тўловлар, қишлоқ хўжалиги савдоси, россия ит-компаниялари, рақамли иқтисодиёт ўзбекистон
Ходжаев: Ўзбекистон-Россия ҳисоб-китобларининг 75 фоизи миллий валюталарда амалга ошмоқда
14:50 03.12.2025 (янгиланди: 15:00 03.12.2025) Тошкентда ўтган 26-йиғилишда Ходжаев Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги 55 миллиард долларлик инвестиция портфели, савдо ўсиши ва саноат кооперацияси бўйича янги ташаббусларни маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 3 дек – Sputnik. Тошкентда ўтказилаётган Ўзбекистон–Россия Ҳукуматлараро комиссиясининг 26-йиғилишида бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳақида маълумот берди, деб хабар беради
Sputnik мухбири.
Боз вазир ўринбосарининг айтишича, Ўзбекистонда Россия капитали иштирокида 3000 дан ортиқ компания фаолият юритмоқда.
"Россия хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони бўйича етакчи ўринлардан бирини эгаллайди", — деди Ходжаев.
У, шунингдек, икки давлат ўртасидаги қўшма инвестиция лойиҳалари портфели 55 миллиард доллардан ошганини қайд этди.
"Фақат 2025 йилнинг ўзида 5 миллиардга яқин Россия инвестицияларини ўзлаштиришни кутмоқдамиз. Бу янги ишлаб чиқариш, иш ўринлари ва солиқ тушумлари шаклида жиддий самара бериши керак", — деди бош вазир ўринбосари.
Ходжаевга кўра, 2024–2025 йил якунлари бўйича Ўзбекистон Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг энг йирик харидорларидан бирига айланган. Савдода нафақат хомашё, балки тайёр саноат товарлари, тўқимачилик ва қайта ишлаш маҳсулотлари улуши ҳам ошиб бормоқда.
У Россия орқали озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортидаги ўсишни юқори баҳолар экан, қўшимча қилди:
"Савдо ҳажмининг ошиши, албатта, қайта ишлаш ва кооперацияни чуқурлаштириш ҳисобига таъминланиши муҳим," — деди у.
Шунингдек, Ходжаев Россия билан Саноат инжиниринг маркази ташкил этиш ташаббусини илгари сурди. Тошкент, Жиззах, Бухоро ва Навоийдаги қўшма саноат майдончалари аллақачон икки томонлама кооперациянинг асосига айланиб бораётганини таъкидлади.
"‘Иннопром. Марказий Осиё’ якунлари бўйича қарийб 4 миллиард долларлик келишувлар имзоланди. Биз тақдимотлардан ишлаб чиқариш қувватларини амалий ишга тушириш босқичига ўтяпмиз", — деди бош вазир ўринбосари.
Ходжаев икки мамлакат ўртасидаги тўловлар тизимида миллий валюталар улуши ошиб бораётганини ҳам маълум қилди:
"Ўзаро ҳисоб-китобларнинг 75 фоиздан ортиғи миллий валюталарда амалга оширилмоқда", — деди у.
У бу жараённи тўлов каналларини ривожлантириш, тизимларни интеграция қилиш ва киберхавфсизликни ошириш орқали мустаҳкамлаш зарурлигини қайд этди.
Ходжаевга кўра, 2026 йилгача янги қўшма лойиҳалар пули шакллантирилади. У ҳозирги ҳамкорлик механизмларининг ўзига хослигини таъкидлади:
“Ҳеч бир давлат билан бундай платформа йўқ — махсус саноат зоналари, инженерлик мактаблари ва қўшма йўналишлар каби имкониятлар фақат шу ҳамкорликда мавжуд", — деди Ўзбекистон бош вазири ўринбосари.
Сўзининг якунида Ходжаев сунъий интеллект лойиҳалари учун солиқ имтиёзлари берилган махсус зона ташкил этилганини билдирди.
"Россия ИТ-компаниялари ва молия институтлари ушбу лойиҳаларда инфратузилма ва амалий ечимлар бўйича иштирок этишига умид қиламиз", — деди у.