Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ шартномасига ўзгартиришлар, божхона ва тарифлар — ЕИК йиғилиши тафсилотлари

ЕИК ишчи гуруҳи ЕОИИ шартномасига киритилаётган тузатишларни муҳокама қилиб, божхона даромадлари, тарифлар ва антидемпинг чораларига оид қоидаларни янгилаш масалаларини кўриб чиқди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 дек – Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК)нинг йиғма ишчи гуруҳ йиғилишида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) тўғрисидаги шартнома қоидаларини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилиш ЕИКнинг интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Данияр Иманалиев раислигида бўлиб ўтди.
Тадбирда Иттифоқ тўғрисидаги шартномага киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар муҳокама қилинди. Хусусан:
импорт божхона божларидан тушган даромадларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва ўтказиш тартиби;
учинчи мамлакатлар товарларини нотариф тартибга солиш чоралари;
махсус, антидемпинг ва компенсация божларини ҳисоблаш ва тақсимлаш механизмлари каби масалалар кўриб чиқилди.
Шунингдек, тартибга солиш таъсирини баҳолаш тартиб-таомили доирасида оммавий муҳокама муваффақиятли якунланган ЕОИИ тўғрисидаги шартномага тузатишлар киритиш бўйича баённома (“V Катта баённома”) лойиҳаси устида иш давом эттирилди.
Йиғилиш иштирокчилари йиғма ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилишини 2026 йилнинг биринчи чорагида ўтказишни режалаштирди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИнинг сўнгги беш йиллик статистикаси эълон қилинди — асосий кўрсаткичлар