Чувашия Бухоро вилоятига элита картошка уруғини етказишиб бериши мумкин

Чувашия делегацияси Бухоро ва Навоийда қишлоқ хўжалиги, эмбрион технологиялари ва саноат бўйича қатор қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Россиянинг Чувашистон Республикаси делегацияси Бухоро ва Навоий вилоятларига хизмат сафари давомида бир қатор қўшма бизнес лойиҳаларни муҳокама қилди. Бу ҳақда Чувашия раҳбари ўз Telegram-каналида хабар берди.
Учрашувларда қишлоқ хўжалиги, сутчилик ва саноат соҳаларида ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.
Маълум қилинишича, Чувашиянинг “Slava kartofele” агрофирмаси Бухоро вилоятига йилига 200 тонна элита уруғлик картошка етказиб беришга тайёр.
Шу билан бирга, ўзбекистонлик ҳамкорлар Чувашиядаги “ЧебоМилка” базасида эмбрион технологияларини ўрганиш ва маҳсулдор сигирлар зотини кўпайтириш бўйича тажриба алмашишга қизиқиш билдирган.
Саноат йўналишида ҳам музокаралар ўтди. “Техмашхолдинг” ва “Текстилмаш” компаниялари Ўзбекистон тўқимачилик корхоналарининг тендерларида иштирок этиш ва эҳтиёт қисмларни тўғридан-тўғри етказиб бериш бўйича ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.
Бундан ташқари, “ЧЕТРА” компанияси занжирли бульдозерлар, қувур ётқизиш техникалари ва юриш тизимлари учун эҳтиёт қисмларни етказиб бериш бўйича имкониятларини тақдим этди.
Россия компанияси Наманган вилоятида 50 млн долларлик тўқимачилик фабрикаси қуради