https://sputniknews.uz/20251203/chuvashia-bukhara-kartoshka-etkazish-53902243.html
Чувашия Бухоро вилоятига элита картошка уруғини етказишиб бериши мумкин
Чувашия Бухоро вилоятига элита картошка уруғини етказишиб бериши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Чувашия делегацияси Бухоро ва Навоийда уруғлик картошка етказиб бериш, эмбрион технологиялари, сутчилик ва саноатда қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди. Компаниялар Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.
2025-12-03T11:18+0500
2025-12-03T11:18+0500
2025-12-03T13:29+0500
ўзбекистон
россия
қишлоқ хўжалиги
ҳамкорлик
бизнес
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/03/53907953_0:141:1350:900_1920x0_80_0_0_e9b40254fbf33738329412adfa0bad12.jpg
ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Россиянинг Чувашистон Республикаси делегацияси Бухоро ва Навоий вилоятларига хизмат сафари давомида бир қатор қўшма бизнес лойиҳаларни муҳокама қилди. Бу ҳақда Чувашия раҳбари ўз Telegram-каналида хабар берди.Учрашувларда қишлоқ хўжалиги, сутчилик ва саноат соҳаларида ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.Шу билан бирга, ўзбекистонлик ҳамкорлар Чувашиядаги “ЧебоМилка” базасида эмбрион технологияларини ўрганиш ва маҳсулдор сигирлар зотини кўпайтириш бўйича тажриба алмашишга қизиқиш билдирган.Саноат йўналишида ҳам музокаралар ўтди. “Техмашхолдинг” ва “Текстилмаш” компаниялари Ўзбекистон тўқимачилик корхоналарининг тендерларида иштирок этиш ва эҳтиёт қисмларни тўғридан-тўғри етказиб бериш бўйича ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.Бундан ташқари, “ЧЕТРА” компанияси занжирли бульдозерлар, қувур ётқизиш техникалари ва юриш тизимлари учун эҳтиёт қисмларни етказиб бериш бўйича имкониятларини тақдим этди.
https://sputniknews.uz/20251022/russia-namangan-fabrika-qurilish-52894883.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/03/53907953_65:0:1265:900_1920x0_80_0_0_45565ad14db99be7412bd7227a0a1c7f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
чувашия, бухоро, навоий, slava kartofele, чебомилка, эмбрион технологиялари, уруғлик картошка, саноат ҳамкорлиги, техмашхолдинг, текстилмаш, четра, ўзбекистон россия бизнес
чувашия, бухоро, навоий, slava kartofele, чебомилка, эмбрион технологиялари, уруғлик картошка, саноат ҳамкорлиги, техмашхолдинг, текстилмаш, четра, ўзбекистон россия бизнес
Чувашия Бухоро вилоятига элита картошка уруғини етказишиб бериши мумкин
11:18 03.12.2025 (янгиланди: 13:29 03.12.2025) Чувашия делегацияси Бухоро ва Навоийда қишлоқ хўжалиги, эмбрион технологиялари ва саноат бўйича қатор қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Россиянинг Чувашистон Республикаси делегацияси Бухоро ва Навоий вилоятларига хизмат сафари давомида бир қатор қўшма бизнес лойиҳаларни муҳокама қилди. Бу ҳақда Чувашия раҳбари ўз Telegram-каналида
хабар берди.
Учрашувларда қишлоқ хўжалиги, сутчилик ва саноат соҳаларида ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.
Маълум қилинишича, Чувашиянинг “Slava kartofele” агрофирмаси Бухоро вилоятига йилига 200 тонна элита уруғлик картошка етказиб беришга тайёр.
Шу билан бирга, ўзбекистонлик ҳамкорлар Чувашиядаги “ЧебоМилка” базасида эмбрион технологияларини ўрганиш ва маҳсулдор сигирлар зотини кўпайтириш бўйича тажриба алмашишга қизиқиш билдирган.
Саноат йўналишида ҳам музокаралар ўтди. “Техмашхолдинг” ва “Текстилмаш” компаниялари Ўзбекистон тўқимачилик корхоналарининг тендерларида иштирок этиш ва эҳтиёт қисмларни тўғридан-тўғри етказиб бериш бўйича ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.
Бундан ташқари, “ЧЕТРА” компанияси занжирли бульдозерлар, қувур ётқизиш техникалари ва юриш тизимлари учун эҳтиёт қисмларни етказиб бериш бўйича имкониятларини тақдим этди.