Тошкентдаги чанг нимадан келиб чиқади?
Тошкент қиш фаслида пастликда жойлашгани ва шамолнинг камлиги сабабли ифлосланиш паст қатламда тўпланиб қолади. Бунга қўшимча равишда:
арзoн ёнилғи ёқадиган иситиш мосламалари;
тирбандликдаги транспорт ташланмалари;
қурилиш майдонлари ва чангли ҳудудлар
чангни янада кучайтиради.
чангни янада кучайтиради.
Соғлиқ учун асосий хавф
PM2.5 заррачалари ўта майда бўлиб, ўпкага чуқур кириб боради. Бу:
бош оғриғи;
нафас олиш қийинлашиши;
юрак-қон томир касалликлари хавфини оширади.
Болалар, кексалар ва аллергияси борлар учун хавф икки баравар юқори.
Уйда ўзингизни қандай ҳимоя қилиш мумкин?
HEPA-фильтрли ҳаво тозалагичдан фойдаланинг.
Энг ёмон соатларда дерезаларни ёпиқ тутинг.
Кондиционерни рециркуляция режимида ёқинг.
Уйда намликни меъёрда сақланг.
“Тоза хона” ташкил қилинг — доимий фильтрация бўладиган бир ҳудуд.
Кўчада нималарга эътибор бериш керак?
FFP2, KN95 ёки N95 ниқобларини тақинг.
Эрталаб ва кечқурун чиқмасликка ҳаракат қилинг.
Катта йўллардан узоқроқ юринг.
Спорт машқларини ёпиқ жойга кўчиринг.
Автомобилда ҳимоя қилиш усуллари
Салон филтрингиз юқори тоифада бўлсин.
Тирбандликда “рециркуляция”ни ёқинг.
Иложи борича ойналарни очманг.
Кичик ҳаво тозалагич ўрнатиш фойда беради.
Чанг пайтида нима қилиб бўлмайди?
Кўчада югуриш, спорт билан шуғулланиш.
Ойналарни очиб қўйиш.
Одатий матоли ниқоб тақиш.
Узоқ вақт болалар билан ташқарида бўлиш.
"Ифлосланиш оддий ҳаётнинг бир қисмига айланганида, тоза ҳаво учун кураш тавсия эмас, балки заруратга айланади", – дейди Экология қўмитаси ҳузуридаги “Эко-медиа” маркази бўлим бошлиғи Азиза Узакбергенова.