"30 ноябрь куни кечқурун Россия Олий бош қўмондони, Россия президенти Владимир Путин Бирлашган қўшинлар гуруҳининг бошқарув пунктларидан бирига ташриф буюрди. У ўз иши давомида Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов, "Марказ" гуруҳи қўшинлари қўмондони Валерий Солодчук ва "Шарқ" гуруҳи қўшинлари қўмондони Андрей Иванаевнинг ҳисоботларини тинглади", - деди Песков.
"Бу муҳим йўналиш. Биз унинг қанчалик аҳамиятли эканини тушунамиз ва бу махсус ҳарбий операция бошида белгиланган вазифаларни босқичма-босқич амалга оширишга имкон беради".
"Жанговар тўқнашувнинг барча чизиғида ташаббус тўлиқ Қуролли кучларимиз қўлида".
"У ерда қуршаб олинган душман тузилмаларини йўқ қилиш режали равишда амалга оширилмоқда. Агар миллатчи ва неонацист батальонлардан ташқари, Украина армияси асосан ишчи-деҳқонлардан иборат эканини ҳисобга олсак, улар оддий аскарга ачинмаяпти".
"Душман ҳар қандай йўл билан Красноармейскни блокдан чиқаришга уринаётганди, йўқотишлар билан ҳисоблашмади. Лекин бунинг имкони йўқлигини тушуниб, янги ва янги бўлинмаларни деярли йўқ қилиш учун ташлашда давом этди — ҳеч қандай муболағасиз".
"Россия қўшинларининг ҳужуми деярли барча йўналишларда давом этмоқда. Бундай суръатда душман, албатта, муносиб жавоб бера олмайди".
"Қўшинларингиз белгиланган йўналишда жадал илгарилаяпти. Сиз Гуляйполега яқинлашдингиз" — деди Россия раҳбари.