ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 2 декабрь куни Жиззах вилоятига ташриф буюриб, йўл инфратузилмасини янгилаш ва атом энергетикаси лойиҳаларини амалга ошириш жараёнлари билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Вилоят марказини M-39 халқаро автомобиль йўлига боғлаш мақсадида 290 миллиард сўмлик йўл ўтказгич ва 4 километрлик янги йўл қурилди. У ҳар куни 14 мингдан ортиқ транспорт воситасини ўтказиш имкониятига эга. Илгари аҳоли 25 километрлик айланма йўлдан фойдаланарди, янги иншоот эса масофани 4 километргача қисқартирди. Темир йўл кесишмаси туфайли юзага келардиган тўхташлар ҳам бартараф этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев прибыл с рабочей поездкой в Джизакскую область
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шу ерда президентга Жиззах вилоятида қурилаётган атом электр станцияси (АЭС) лойиҳалари тақдим этилди. Лойиҳа интеграциялашган икки кам қувватли ва икки катта реакторни ўз ичига олади.
Ҳозирги пайтда реактор блоклари учун котлован қазиш, қурилиш-монтаж базасини тайёрлаш, бетон ва арматура ишлари амалга оширилмоқда. Қурувчилар учун вақтинчалик турар-жой мажмуаси барпо этилган.
АЭС учун қурилиш материалларини маҳаллийлаштириш, олийгоҳларда мутахассислар тайёрлаш ва станция ходимлари учун 10 минг кишига мўлжалланган моношаҳарча қуриш режалари маълум қилинди. Шаҳарча АЭСдан 16 км масофада жойлашиб, тўлиқ инфратузилма билан таъминланади.
Президент ушбу йўналишларда масъулларга аниқ вазифаларни белгилаб берди.