ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. SputnikЎзбекистон матбуот марказида “Россия ва Марказий Осиё: тарих ва маданият” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Россотрудничество Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ирина Старосельская халқ дипломатиясининг юз йиллигига бағишланган ушбу нашр икки мамлакат орасидаги тарихий ва маданий мерос муштараклигини акс эттиришини таъкидлади.
Тарих фанлари номзоди Василий Костецкий китобнинг замонавий ва кўргазмали формати ёшлар учун тушунарли ва қизиқарли бўлишини қайд этди.
Ўзбекистон Фанлар академияси Археология илмий марказининг катта илмий ходими Шоҳрух Чориев қўшимча қилди:
“Бундай лойиҳалар ёш авлодда ўтмишга нисбатан холисона муносабат шакллантиришда ва тарихий хотирани, жумладан Улуғ Ватан уруши хотирасини сақлашда ёрдам беради”.
Матбуот анжуманининг тўлиқ видеосини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.