Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

ОАВ: Украина Ан-124 самолёти Исроилдан АҚШ ҳарбий техникасини олиб кетди

Украинага тегишли Ан-124 самолёти Исроилдан АҚШнинг ҳарбий юк машиналарини олиб кетди. Исроил эса Киевга ҳаво мудофаа тизимлари етказилгани ҳақидаги хабарларни рад этиб келмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Украинага тегишли Ан-124 самолёти Исроилдан Америка ҳарбий юк машиналарини олиб кетди. Бу ҳақда РИА Новости "Кан" нашрига таяниб хабар берди.
"Кеча Ан-124 транспорт самолёти Бен-Гурион аэропортига қўнди. У ерда Американинг Ошкош ҳарбий юк машиналари катта миқдордаги ҳарбий техника билан юкланган эди. Парвоз тафсилотларига кўра, самолёт Бирлашган Араб Амирликларидан Исроилга келган ва Грузияда қисқа қўнишдан сўнг у ерга қайтган", — дея таъкидлайди нашр.
Охирги марта Украинанинг Ан-124 самолёти Исроил аэропортида октябрь ойи бошида кузатилган. Ўшанда "Kyiv Post" нашри Тел-Авивда борт одатда Исроил ҳарбийлари "Patriot" учун тутқич ракеталарни ташишда фойдаланадиган контейнерларга ўхшаш контейнерлар билан тўлдирилганини маълум қилганди.
Сентябрь ойида Владимир Зеленский Исроилнинг "Patriot" мажмуаси бир ойдан бери Украина Қуролли кучлари томонидан қўлланилаётганини билдирган ва яна иккита янги тизим Украинага кузда етказиб берилиши кутилганини айтган эди. Шу билан бирга, Исроил Киевга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етказилгани ҳақидаги хабарларни бир неча бор рад этган ва Москвага тегишли кафолатлар берган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украинага АҚШ ёрдами тўхтаса, НАТО унинг ўрнини боса олмаслигини тан олди