Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украинага АҚШ ёрдами тўхтаса, НАТО унинг ўрнини боса олмаслигини тан олди

© Getty ImagesДжузеппе Каво Драгоне. Архивное фото
Джузеппе Каво Драгоне. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2025
Oбуна бўлиш
НАТО Ҳарбий қўмитаси раиси Жузеппе Каво Драгоне АҚШ ёрдамининг эҳтимолий қисқариши Украина учун жиддий хавф эканини, альянс бу бўшлиқни тўлиқ қоплай олмаслигини билдирди.
ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. НАТОга аъзо давлатлар АҚШнинг Украинага эҳтимолий ёрдам қисқаришини тўлиқ қоплашга қодир эмас. Бу ҳақда НАТО Ҳарбий қўмитаси раиси, италиялик адмирал Жузеппе Каво Драгоне "Mundo" нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Адмирал саволга жавоб берар экан, шундай деди:
"Тўғрисини айтсам, бу саволга “ҳа” деб жавоб бера олмайман. Лекин айтишим мумкинки, биз қўлимиздан келганини қиламиз. Ёрдамимизни максимал даражада оширишга ҳаракат қиламиз. Биз Украинани ҳеч қачон ташлаб қўймаймиз".
Унинг таъкидлашича, бугунги воқеалар Европа жамиятлари учун аллақачон "гибрид уруш" ва "кулранг зона" деб аталадиган янги турдаги геосиёсий тўқнашув шароитидаги "совуқ душ лаҳзаси" бўлиб турибди.
Каво Драгоне НАТО раҳбарияти "таҳдидларни" олдиндан бартараф этишга қаратилган янги концепция — “превентив тийиб туриш” ғоясини муҳокама қилаётганини айтди. Бу, масалан, альянс мамлакатлари бўйлаб дронлар учиришга тайёрланаётган майдонларни йўқ қилиш каби чораларни ўз ичига олиши мумкин.
Адмиралга кўра, бундай ёндашув “кулранг зона”да ортиб бораётган хавфларга жавоб сифатида кўрилаётган бўлиб, унинг мақсади тўлақонли можарога олиб келиши мумкин бўлган эскалациянинг олдини олиш.
Россиянинг муносабати
Москва бир неча бор Украинага қурол етказиб бериш мамлакатни тўғридан-тўғри можарога тортувчи хатти-ҳаракатлар эканини таъкидлаган. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг таъкидлашича, Украинага юборилаётган ҳар қандай қурол-аслаҳа юки Россия учун қонуний нишон ҳисобланади.
Кремль Ғарбнинг қурол етказиб бериши Украина бўйича музокараларга ёрдам бермаслиги, аксинча, вазиятни янада кескинлаштиришини қайд этади.
Владимир Путин аввал америкалик журналист Такер Карлсонга берган интервьюсида Россиянинг НАТО давлатларига ҳужум қилиш нияти йўқлигини таъкидлаган эди. Унинг сўзларига кўра, бу фикр мутлақо маъносиз бўлиб, Ғарб сиёсатчилари ички муаммолардан эътиборни чалғитиш учун ўз аҳолисини мунтазам “Россия таҳдиди” билан қўрқитишади.
Сўнгги йилларда Россия НАТОнинг ғарбий чегаралар яқинидаги фаоллиги кескин ошганини таъкидлаб келади. Альянс буни “Россия агрессиясини тийиб туриш” деб таърифлашда давом этмоқда.
Москва эса ўз навбатида НАТО кучлари ўсиши мумкин бўлган хавф деб баҳоланишини, бироқ Россия ҳеч кимга таҳдид қилмаслигини, шу билан бирга ўз манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатларни эътиборсиз қолдирмаслигини билдирмоқда.
Многоцелевой истребитель МиГ-31 с гиперзвуковой ракетой Кинжал - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
ФХХ: Украина разведкаси МиГ-31ни олиб қочиб, Россия-НАТО можаросини қўзғатмоқчи бўлди
Янгиликлар лентаси
0