Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ–Куба музокаралари: саноат ва туризмдаги лойиҳалар муҳокама қилинди

Гаванада ЕИК ва ЕОИИда кузатувчи мақомидаги Куба Ҳукуматининг Қўшма комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Томонлар саноат, агросаноат, туризм ва логистикадаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. FIHAV-2025 — 41-Гавана халқаро савдо-саноат кўргазма-ярмаркаси доирасида Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ва Куба ҳукумати қўшма комиссиясининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда Куба ташқи савдо ва хорижий инвестициялар вазири Оскар Перес-Олива Фрага озиқ-овқат саноати, биотехнологиялар, туризм ва қатор бошқа йўналишларда аниқ лойиҳаларни амалга ошириш орқали амалий ҳамкорликни фаоллаштиришга чақирди.
Россия элчиси Виктор Коронелли йиғилиш Кубанинг ЕИК билан муносабатлари изчил ривожланаётганини таъкидлади.
“Ўзаро ҳамкорликнинг ушбу формати, шубҳасиз, муҳим ва талабгирдир. Россия ЕОИИ доирасидаги барча шериклар билан кўп қиррали ҳамкорликни юқори баҳолайди ва турли форматларда қўшма ишларни фаоллаштиришдан манфаатдор”, — деди элчи.
Беларусь элчиси Виталий Борчук мамлакатнинг ЕОИИ органларидаги раислиги учун устувор йўналишларни қуйидагича белгилади:
инновацион ҳамкорлик;
иқтисодий интеграцияни чуқурлаштириш;
озиқ-овқат хавфсизлигини ошириш;
рақамлаштиришни давом эттириш;
импорт ўрнини босувчи саноат кооперацияси ва гуманитар ҳамкорлик.
Йиғилишда саноат, агросаноат мажмуаси, транспорт, инфратузилма ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик, санитария, фитосанитария ва ветеринария чораларини қўллаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ЕОИИнинг Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси давлатлари билан савдо-иқтисодий алоқаларини кенгайтириш мақсадида Кубада логистика марказини ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Тадбир якунида ЕИК ва Куба ҳукумати қўшма комиссиясининг тўртинчи йиғилиши баённомаси имзоланди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ ва Ҳиндистон эркин савдо ҳудудини яратиш тўғрисида музокараларни бошлади