ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Самарқанддаги CITES CoP20 конференцияси доирасида Ўзбекистон Экология қўмитаси раиси маслаҳатчиси Алишер Саломов Россия Табиий ресурслардан фойдаланишни назорат қилиш федерал хизмати раҳбари ўринбосари Татьяна Кузнецова билан учрашди.
Томонлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилиб, экологик хавфсизлик, тажриба алмашиш ва замонавий ёндашувларни жорий этиш масалаларига эътибор қаратдилар.
Суҳбатда сув объектларини муҳофаза қилиш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш каби стратегик йўналишлар ҳам кўриб чиқилди.
Учрашув якунида томонлар мулоқотни мунтазам давом эттириш ва экология ҳамда табиий ресурслар соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар.