Матбуот маркази

Анонс: Тошкентда ҳаво ифлосланишини камайтиришга оид чоралар муҳокама қилинади

Матбуот анжуманида атмосфера ҳавосининг ифлосланишининг олдини олиш ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш устидан назоратни кучайтиришга қаратилган президент фармони вазифалари муҳокама қилинади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 ноя – Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида “Тошкентда ҳаво ифлосланишини камайтиришга оид комплекс чора-тадбирлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Тадбир 2 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 13:00 да бошланади.
Анжуманда иштирок этишади:
Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати агентлиги (Ўзгидромет) директори Шерзод Ҳабибуллаев;
Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси атмосфера ҳавосини муҳофаза ва мониторинг қилиш бўлими бошлиғи Гулнора Хожабекова.
Матбуот анжуманида атмосфера ҳавосининг ифлосланишининг олдини олиш ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш устидан назоратни кучайтиришга қаратилган президентнинг “Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар кўриб чиқилади.
Иштирок этиш учун журналистлар таклиф этилади. Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:
Телефон: +998 97 190 71 78
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери: Алишер Акимбаев