Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия АҚШ тинчлик режасининг асосий мазмунларини олди – Песков

Россия президенти матбуот котиби улар келаси ҳафта Москвада муҳокама қилинишини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 ноя – Sputnik. Вашингтон Москвага Женевадаги АҚШ-Украина маслаҳатлашувлари якунларига кўра тузатилган Украина бўйича ўзининг тинчлик режасининг асосий мазмунларини юборди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Асосий мазмунлар берилди - ва келаси ҳафта Москвада суҳбат бўлади”, - деди Кремль вакили.

23 ноябрь куни АҚШ ва Украина Вашингтоннинг 28 та банддан иборат “тинчлик режаси” бўйича маслаҳатлашув ўтказди. АҚШ давлат котиби Марко Рубио бўлиб ўтган учрашувни можаро давридаги “энг самаралиси” деб атади.
Украина ОАВларининг хабар беришича, Вашингтон ва Киев режанинг катта қисмини келишиб олишган. Рубионинг таъкидлашича, АҚШ Украинанинг Европага интеграцияси ва унинг НАТОга аъзолиги тўғрисидаги бандларни алоҳида музокаралар сифатида ажратишга рози бўлган.
Россия президенти Владимир Путин Америка режаси Украина келишувининг асоси бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Путин Трамп режасини Украина бўйича келишувлар учун эҳтимолий асос деб атади