Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Путин Трамп режасини Украина бўйича келишувлар учун эҳтимолий асос деб атади

Россия раҳбарининг сўзларига кўра, ҳозир барча таклифларни дипломатик тилга ўгириш ва аниқ саволлар бўйича жиддий музокараларга ўтказиш даркор.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Американинг тинчлик режаси Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича бўлажак келишувлар учун асос бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

“Шартнома лойиҳалари бўлмаган. Муҳокама қилиш ва узил-кесил шакллантириш учун таклиф қилинган саволлар тўплами эди”, - деди Россия етакчиси Қирғизистонга давлат ташрифи якунлари бўйича матбуот анжуманида.

Путиннинг аниқлик киритишича, Россия томони умуман олганда АҚШ таклифлари келишувлар асос бўлиши мумкинлигига рози, бироқ айрим саволлар принципиал хусусиятга эга.
Россия президенти мамлакат таклифларни Женевадаги учрашувдан кейин олган ва ҳамма 28 та бандни кейинчалик муҳокама қилиш учун тўртта бўлимга ажратиш кераклигини таъкидлади.
Путиннинг қўшимча қилишича, ҳозир барча таклифларни дипломатик тилга ўгириш ва аниқ саволлар бўйича жиддий музокараларга ўтказиш даркор.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
АҚШнинг Украина бўйича режаси: асосий бандлар келишилгани маълум қилинди