Россия ва Ўзбекистон ўқитувчилари Тошкентда Ушаков ўқишларида йиғилишди

Ҳар йили ўтказиладиган анжуман илмий мулоқотни ривожлантириш ва Россия-Ўзбекистон инсонпарварлик ҳамкорлигини мустаҳкамлайди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Ўзбекистон пойтахтидаги Рус уйида машҳур тилшунос ва педагог Дмитрий Николаевич Ушаков хотирасига бағишланган “Тошкентда Ушаков ўқишлари” номли IV халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
Анъанага айланиб қолган бу тадбир Россия ва Ўзбекистоннинг етакчи олим, тадқиқотчи ва ўқитувчиларини бирлаштирди. Меҳмонлар орасида магистрант ва аспирантлар, амалиётчилар, шунингдек, Рус уйи лойиҳаларининг иштирокчилари - Тошкент методик лабораторияси, “NOTA TERRA” ҳамда “Хориждаги рус ўқитувчиси” дастури вакиллари ҳам бор эди.

“Ўзбекистон ва Россия русшуноcларини бирлаштириш имкониятига эга эканлигимиздан жуда мамнунмиз. Бу нафақат русшунослар, балки филолог ва олий мактаблар ўқитувчилари ҳам, улар тажриба алмашиш, янги билимлар олиш, бир-бирлари билан танишишлари ва, албатта, рус тилининг ривожланишига улкан ҳисса қўшган буюк олим ва профессор Дмитрий Николаевич Ушаковни хотирлашлари мумкин”, - деди Россотрудничествонинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Ирина Старосельская Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида.

Шунингдек, у Рус уйи Россия маданияти ва таълимини, албатта, рус тилини ўрганиш ва ўқитишни тарғиб қилиш билан шуғулланишини таъкидлади.

“Бугун ушбу тадбирда иштирок этиш ва алоқалар ўрнатиш учун Россиянинг нуфузли федерал университетлари ташриф буюрди. Умид қиламанки, биз уларни шунчаки таништириш билан чекланиб қолмадик, балки келажакда улар Ўзбекистон олий ўқув юртлари, мактаблардаги ҳамкасбларимиз ва, албатта, Ўзбекистон олимлари билан ҳамкорлик қиладилар”, - деди у.

Матбуот маркази
Пушкин медали: Россия ва Ўзбекистоннинг маданий мулоқотига қўшган ҳиссаси эътирофи - видео